“Ҳиндуизм шарт қилган сигир ҳимояси, бутун оламга бўлган ҳинд таълимоти бўлиб, у инсоният ва ҳайвонот орасидаги нозик биродарлик алоқасидир.Ҳинд эътиқоди сигирни инсониятнинг онаси, деб билади. Ҳақиқатдан ҳам шундай.
Зеро сигир ҳинд фуқаросининг энг яхши дўстидир. У ҳиндлар учун энг яхши ҳомийдир... Сигирни кўрган пайтимда, мен ўзимни ҳайвонни кўряпман, деб билмайман. Чунки мен сигирга сиғинаман ва унга ибодат қилишга дунёдаги барчани ундайман...
Онам бўлмиш сигир, ҳақиқий онамдан бир неча жиҳатдан устун туради: 1). Ҳақиқий онам мени бир ёки икки йил эмизиб, бунинг эвазига мендан бир умр унга
хизмат қилишимни талаб қилади. Аммо онамиз сигир эса доимо бизга сут беришига қарамасдан, биздан оддий ем-хашакдан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайди. 2). Ҳақиқий онамиз касал бўлса, бизнинг зиммамизга кўпгина масъулиятлар тушади. Аммо сигир онамиздан эса, бизга ҳеч қандай зарар етмайди. 3). Ҳақиқий онамиз вафот этганида, биз каттагина сарф-харажатлар остида қоламиз. Аммо сигир
онамиз вафот этса-чи, унинг ҳаётида бўлгани каби ўлимида ҳам бизга фойдалари тегади. Хатто биз унинг суяклари, териси ва шохларидан ҳам фойдаланамиз... Мен бу билан ҳақиқий онанинг қадрини туширмоқчи эмасман. Бор-йўғи сигирга ибодат қилишим сабабларини айтмоқчиман, холос. Миллионлаб ҳиндлар ибодат қилиш учун сигирга томон юзланар эканлар, мен ўзимни улардан бор-йўғи
биттасиман деб биламан...”
.
Шукур Жаббор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1