Ўқияпмиз...
Имом Шомил ўгитлари
Имом Шомил (1797-1871) Кавказ тоғликларининг буюк йўлбошчиси, Доғистон ва Чеченистонни бирлаштирган Шимолий Кавказ имомлиги деган давлатнинг улуғ имоми. Шимолий Кавказ халқларининг Миллий қаҳрамони. Ўрис босқинчиларига қарши олиб борган жанглари билан машҳур бўйсунмас қўмондон.
Азизлар, карантин чоғида китоб ўқияпмиз. Мен буюк жангчи Имом Шомил ҳақидаги китобни такрор варақлаб, яна бир аввал ўқимаган китобни ҳам ўқиб чиқдим. Мен ёшлигимдан Имом Шомилга қаттиқ ҳавас қилганман. Унинг довюраклигига тан берганман.
Агар бизнинг ўзбеклар Имом Шомилдек, унинг муридларидек, унинг ўғилларидек эмас, унинг хотинларидек жанг қилишганида ҳам ўрислар Туркистонни босиб ололмаган бўлишарди. Афсус...
Энг сўнгги жангларда ўрисларнинг катта армияси Имом Шомил ва унинг оз сонли дўстларини қуршаб олишганида аёллар ҳам жангга киради. Аёллар боласи ўрис қўлига тушмаслиги учун ўз болаларини ўлдиришади. Улар ўрис қўлига тушишни ор санашган. Болалар тошлар отиб бўлса ҳам ўрисларга зиён етказиш пайида бўлишади. Аёллар эса қилич чопиб, ҳалок бўлишади. Имом Шомилнинг аёли Жавҳарат бир қўлида гўдак ўғли Саид, иккинчи қўлида қилич билан жангга киради. Ўрислар билан қилич чопишиб, жангда шаҳид бўлади. Гўдак ўғли Саид ҳам...
Ҳа, майли, тарихда нима бўлса бўлди. Хоразмшоҳ Чингизга қарши туролмади, бутун бошли Туркистон аввал Оқ пошшога, кейин Болшавойларга қарши туролмади, бирлашмади, эркакдай жанг қила олмади ва биз доим босқинчилар зулми остида яшадик. Бизнинг авлод жангни кўрмагани билан ўриснинг зулмини обдон кўрди. Янги авлод мустақилликда туғилиб ҳам ўриснинг таъсиридан қутула олмаяпти. Ҳама нарса ўриснинг қовоғига қараб бўлаяпти. Мустақилликдан кейин туғилган мустақил авлод ўзи бориб ўрисга қул бўлаяпти. Ўзи истаб!
Ўғилларим Москвада, улар-ку “каттакон”, аммо бошқалар ҳақида “Ўн олти соат ишлайди ўзбек болалар”, дейишади. Тасаввур қилаяпсизми, 16 соат! Бир суткадан қанча қолади бу шўрмондаларга ухлаш, овқатланиш, ўзига қараш, бирон нима ўқиш, томоша қилишга?
Менимча, энди Имом Шомилдек ёв билан охиригача чопишадиган мард, довюрак инсонлар чиқмаса керак. Ўзбекистон чиқмаслиги аниқ.
Мен Имом Шомил айтган айрим ибратли сўзларни кўчириб олдим. Уларни сизларга ҳам илиндим.
Мен Имом Шомилнинг битта гапини сал ўзгартириб, ўзимга мослаб, фаолиятимга шиор қилиб олганман. Биласиз, менинг шиорим: “Қўрқсанг – ёзма! – Ёздингми – қўрқма!” Буни биринчи бўлиб Имом Шомил айтган: “Қўрқсанг – гапирма, гапирдингми – қўрқма!”
Марҳамат, Имом Шомилнинг сўзларини ўқинг ва уқинг:
Мард одамда қўрқув бўлмайди, қўрқоқни бу туйғу тарк этмайди.
Ҳақиқатга қарши қилич кўтарган одам ўз бошига қилич кўтаради.
Қўрқсанг – гапирма, гапирдингми – қўрқма!
Зарур пайти қўлингга тушган қурол – энг яхши қурол!
Эркак эркакдек бўлса, аёл аёлдек бўлади!
Дўстингман деган душмандан кўпроқ қўрқ!
Телпак кўп, эркак кам!
Севиш ва жанг қилиш сўнгги томчи қон қолгунча!
Инсон эркин бўлиб дунёга келади, унинг эркини олиб қўйиш Аллоҳнинг олдидаги улуғ гуноҳдир.
Биздан олдингилар кўрган қийинчилик ва азобларни эсласак, биз чекаётган машаққатлар арзимас бўлиб қолади.
Минг киши қурганни бир киши бузиши мумкин. Аммо минг киши бузиб турса, бир киши нима қура олади?
Бировни бармоғинг билан кўрсатганингда камида уч киши сени бармоғи билан кўрсатиб турганига ҳам қараб қўй!
Қўрқув ҳали ҳеч кимни қутқарган эмас!
Юрагингга қўрқув киришига йўл қўйма! У сени шарманда қилади!
Кичик халқларга катта ханжар керак!
Қиличлар қайралса, қўлимиз тайёр!
Жангга киргач, унинг оқибатини ўйламаган одам қаҳрамон.
Илм тилини билмаган қилич тилини билади...
Аллоҳдан бошқа кимдандир қўрққан одам эркак эмас!
Энг қудратли қўрғон – Ватанга муҳаббатдир!
Мартабанг улуғлашгани сари камтар бўл, кучли бўлганинг сари меҳрибон бўл!
Қаерда бўлсанг бўл, ким бўлсанг бўл, аммо сени тарбия қилганларни шарманда қилма!
Тўрт тилни биламан: Араб тилида Қуръон ўқийман, чеченчалаб жангга кираман, қўмиқ тилида аёллар билан гаплашаман, авар тилида ҳазиллашаман. (Имом Шомил турк, татар, рус тилларини ҳам мукаммал билган.)
Ҳақиқат ва ёлғон ўртасида кескир қилич бор!
Итлар ўзаро урушади, аммо бўрини кўрганда биргалашиб у билан жанг қилади. Ўрис – бўри! Унга қарши бирлашиб жнг қилиш керак!
О, менинг бечора халқим, мен билан бирга жангу-жадал ичида ҳаловат излади...
Ғазабдан бақираётган одам кулгули, аммо аламдан жим ўтирган одам қўрқинчли!
Душман бизни ўраб олди. Демак, энди у биздан қочиб қутулмайди!
Сотқин ернинг устида бўлганидан кўра, остида бўлгани яхшироқ!
Доғистон бошқа мамлакатлардан нимаси билан фарқ қилади? Ҳар бир доғистонлик бир ўзи душманнинг бутун бошли қўшини билан жанг қила олади!
Имом Шомилнинг байроғидаги ёзув: “Қийинчиликда сабрли бўлинглар, жангда шиддатли бўлинглар, унутманглар, ўлим пешонада ёзилган куни келади!”
Имом Шомилнинг қабрини тусмоллаб бўлса-да, зиёрат қилганман. У Мадинада, "Жаннатул Бақя" қабристонида дафн этилган. Довюрак баҳодирларни Аллоҳ раҳматига олсин!
-
Karimberdi To'ramurod
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
-
Имом Шомилнинг ёнидагилар-ку дунё молидан шаҳидликни афзал билишган ва сўнгги томчи қони қолгунча курашишган. Улар аниқ ўлимни кўриб туриб ҳам ҳар бири ўнлаб, юзлаб ўрис босқинчиларига қарши отилишган. Аммо ўрис шум, ўрис ғаддор. У доим ғирромлик билан, ҳийла билан иш қилади. ...ЕщёМадаминбекдан кўра Иброҳим Бек бобомиз кўпроқ ўхшаганлар. Иброҳим Бек бобомизнинг ҳам юракларида зиғирча қўрқув бўлмаган. Ўриснинг додини берганлар. Аммо ўрис Шарқий Бухорода ҳам Кавказда синовдан ўтган усулни қўллаб, ғолиб бўлишган. Иброҳим Бекка ёрдам берган одамни осавергач, отавергач, одамлар Бекнинг йигитларига озиқ-овқат, отларига ем-емиш бермай қўйган. Бутун-бутун қишлоқларнинг одамларини қириб юборишган ўрислар. Шундан кейин Афғондан келиб, ўзлари таслим бўлганлар Бек. Аммо асирликдаги Бек бобомиздан ҳам қўрқиб туришган болшовойлар. Чунки ўзлари таслим бўлганлари билан руҳлари таслим бўлмаган. Уларнинг руҳлари ҳур бўлган, эркин бўлган. Тиз чўкмай ўлишган Бек боболаримиз! Ҳаммаларини Аллоҳ раҳмат қилсин!
-
Имом Шомилнинг ёнидагилар-ку дунё молидан шаҳидликни афзал билишган ва сўнгги томчи қони қолгунча курашишган. Улар аниқ ўлимни кўриб туриб ҳам ҳар бири ўнлаб, юзлаб ўрис босқинчиларига қарши отилишган. Аммо ўрис шум, ўрис ғаддор. У доим ғирромлик билан, ҳийла билан иш қилади. Бизнинг юртимизни босиб олишдан олдин ҳам гоҳ Қўқон хонининг қўйнига кирган, гоҳ Бухоро амирининг. Шундай қилиб, бир-бири билан уруштирган, заифлаштирган, бирин босиб олганда иккинчиси томошабин бўлишга эришган. Кавказ халқларини ҳам Имом Шомилга қарши қайрашган. "Сизлар чеченсизлар, бировга бўйсунмаган, нега энди доғистонлик бир авар сизнинг устингиздан ҳукмфармон бўлиши керак", дейишган. Осетинларга "Сизлар мусулмон эмассизлир-ку, нега унга эргашасизлар", дейишган. Ингушларга бошқа гапни, бошқа халқларга яна бошқа гапларни айтишган. Хуллас, худди бизнинг қўрбошиларимиздан халқни совутишгани каби Кавказ халқларини ҳам Имом Шомилдан совутишган. Жангларда ўша миллатлар уни қўллаб-қувватламаган. Имом Шомил енгилганида хурсанд бўлган одамлар ҳам бўлган. "Э, қутулдик-эй, яхшиям ўрислар бор экан, қачондан бери сизларни кутиб ётувдик", деган. Ўзимизда ҳам бўлган-ку, "Босмачидан қутулдик", деб ашула айтганлар. Ҳозир келса, яна нон-туз билан, карнай-сурнай билан кутиб оладиганлар кўплигига мен ишонаман...
-
Бир ўғли рус армиясида генералликкача борган бўлса, бир ўғли турк армиясида генерал бўлиб ўрисларга қарши урушган.
-
Имом Шомил... 39 йил рус босқинчилар билан урушган экан... Асир олиниб оқпошшога келтиришипти. Оқпошшо, агар 139 йил урушсак, Сени енга олмас эдик. Сени енгиш учун барча чораларни қидирдик. Чорани эса ҳадисдан топдик: "Менинг умматим ҳалокати дунё муҳаббати жиҳатидан келади" маолида. Шундан кейин ёнингдаги дунёга муҳаббат қўйганларни пул, мол-дунё билан ўзимизники қилдик. Охири улар, тоғма-тоғ сарсон бўлиб юраверамизми, умримиз шунд...ЕщёИложсиз қолган, атрофида деярли ҳеч ким қолмаган. Ўғлининг бекорга ўлиб кетмайлик, таслим бўлайлик, кейин Аллоҳ бир имкон берар, деган гапи билан таслим бўлади. Аввал Калугада, сўнг Киевда уй қамоғида сақлашган. Аммо ҳурматини сақлашган. Императорнинг ўзи 3 марта учрашган. Унга граф унвонини берган, фамилний қилиб. Катта нафақа тайинлаган. Ҳажга боришига ҳам рухсат берган. Оиласи билан кетиб, ҳаж қилган. Мадинада вафот этган.
-
Бир ўғли рус армиясида генералликкача борган бўлса, бир ўғли турк армиясида генерал бўлиб ўрисларга қарши урушган.
-
Имом Шомил... 39 йил рус босқинчилар билан урушган экан... Асир олиниб оқпошшога келтиришипти. Оқпошшо, агар 139 йил урушсак, Сени енга олмас эдик. Сени енгиш учун барча чораларни қидирдик. Чорани эса ҳадисдан топдик: "Менинг умматим ҳалокати дунё муҳаббати жиҳатидан келади" маолида. Шундан кейин ёнингдаги дунёга муҳаббат қўйганларни пул, мол-дунё билан ўзимизники қилдик. Охири улар, тоғма-тоғ сарсон бўлиб юраверамизми, умримиз шундай ўтиб кетаверадими, ҳаётга бир марта келамиз, дейишди ва бошқаларга ҳам бу фикрни ёйишди. Шундан Сизларнинг кучингиз қирқилди ва биз енгдик, деган экан. Аллоҳ Имомни раҳматига буркасин!