(Мусофир биродарларимиз учун)
2015 йилнинг охирида, янги йил арафасида Россиядан қайтдим. Аёлим ва яқинда ўн ёшни қарши олиш арафасида турган қизимни олиб, бозорга бордик.
− Қизим, топганим сенлар учун, − дедим қизимга. − Нима хоҳласанг олиб бераман, кўнглингга ёққан нарсани танла!
− Менга ҳеч нарса керак эмас, дада, − деди қизим кутилмаганда.
Негадир хурсанд бўлиш ўрнига унинг қовоғи солиқ, хафа эди. Сотувчига мурожаат қилдим:
− Опажон, шу қизчамга тўғри келадиган бирорта чиройли этик танлаб беринг, илтимос!
− Хўп, жоним билан, − дея сотувчи аёл қизимга юзланди: − Қани, қизим айт-чи, сенга қанақа рангдаги этиклар ёқади, кўрсатчи?
− Йўқ, этик олмайман, бошқа нарса ҳам керак эмас! − деди қизим йиғламоқдан бери бўлиб.
Ҳаммамиз ҳайрон бўлдик. У-бу харид қилиш учун дўконга кирган бошқа харидорлар ҳам унинг бу қилиғидан ҳайрон бўлишди.
− Нимага бундай дейсан, қизим? – сўради сотувчи аёл қизимнинг бошини силаб.
− Этик, кейин яна бошқа нарсалар олсам, дадамнинг пули кетади, дадамнинг пули тугаб қолса, пул ишлайман деб яна узоқларга кетиб қолади. Мен ва укаларим яна дадамни соғиниб йиғлаймиз. Бизга дадам олдимизда бўлса бўлди, бошқа ҳеч нарса керак эмас, ҳамма нарсамиз бор!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 68