«Онанинг ҳуниги бўлмайди!»
Мен сизларга ёзиб бераётган воқеа бир йигитнинг номидан
( айни дамда бу йигит қариялар
уйида )
Мени ойижонимни Аллоҳ
хусндан чиройдан қисган экан ,
шу сабаб келган совчилар ойимни кўриб бошқа қайтиб
келишмасакан. Шундай қилиб
ёшлари 27га борганда бир
хотини фарзанд кўрмай
хотинидан ажрашган кишига
турмушга чиқадилар. У киши билан 5 йил яшаб бу йиллар
мобайнида опам ва мен дунёга
келдик. Ойимни хунуклиги туфайли дадам ҳам
бизларни ташлаб кетди.
Ойимни махалла кўй хатто ёш болалар ҳам масхара қилишар
ажина келяпти тасқара келяпти
деб ёш фарзандларини
қўркитишаркан.
Йиллар ўтиб биз ҳам улғайдик
кўчага чиқсак ҳам мактабда ҳам ҳамма бизга кун
беришмасди ойимни калака
қилишарди табиийки бу бизга
ёқмасди айниқса менга , бориб
бориб мен ойимдан ор қила
бошладим . Ойим шунча даккиларни эшитса ҳам
ўзларини карликка олардилар
эркаклардай ишлардилар дехқончилик билан
шуғулланардилар. Ейишимиз
кийишимизни ками йўғиди ойимни мехнатини кўриб
колхоз раисимиз ер берди ва
ишловчиларни ойимга бериб
уларни бригадир сайлади. Буни
натижасида даромадимиз кўпайди опамни медколеджга мени эса политехнически
институтда ўқитдилар . Ўқиш жараёнида ҳам биз пулдан
қийналмадик лекин мен
ойимдан ор қилиб
ҳамкурсларимга ойим ёқ деганман . Опамга ҳам кўп
жойлардан совчи чиқарди ойим сабаб қайтиб
келишмасди . Бир туркман йигит опамни севиб қолиб
опам шунга турмушга чиқдилар лекин ойимни орқаларидан
боришга ижозат бермади бунга
сабаб опам қам ор
қилардилар , опамни
кузатарканлар ойим майли
бахтли бўлсанг бўлди қизим деб кўзлари ёшга тўлгандилар .
Навбат менга келганида бирор
киши қизини бермасди жин чалинган тасқарага бермаймиз
деб . Узоқ бир шахардан ахири
холаларим келин топишди менга, уйландим нихоят .
Уйга келган келин хам ойимни
кўрса юзини бурарди хар кун
мен билан тортишарди ойизни
кўрсам мазам қочади деб. Мен
ўзим ҳам ойимни кўрмасам дердим дастурхонда бирга
ўтирмас эдик. Бир кун ишдан
келсам хотиним бир
маслихатли иш бор деди яъни
ойимни эски ховлини
чеккасидаги хонага кўчиришимни айтди менга ҳам
бу таклиф ёқди. Эртаси кундан
бошлаб ойимни ўша хонага
камадик овқатини об кириб
берардик хожатхонага
боришга рухсат берардик унда хам бошларига рўмолни
шундай ёпишлари керак эдики
юзлари кўринмасин . Мен кунда
бир махал ишдан келганимда
кирардим олдиларига
совуққина муомала қилардим , ойим эса ўғлим қоронғу
тушганда ховлига чиқайин тозза
хаводан нафас олай десалар
ҳам қўймасдим . Кундан кун
ранги сарғайиб озиб
борардилар ойим, мен эса ўлишларини кутардим , чунки
кариндошларга ойимни
опамникига туркманистонга
кетганлар дегандим . Бу орада
ойимни кўзлари оғриб қолди
докторга олиб бор деганларида сизни жин урмиди деб жеркиб
бердим. Охирги пайтларда хотинимни
ойимга мен ишдан келгунга
қадар овқат бермаслигини
сезардиму лекин билдирмасдим мен ишдан
кириб келишимга ойимга овқат
олиб кирарди . Бориб бориб
ойим холсизланиб ётиб
қолдилар. Кўзлари эса кўрмай
қолди . Орадан бир ойча вахт ўтди ишдан келиб ойимдан
хабар олай деб хонани
қулфини очиб кирдим салом
берсам ойимдан жавоб
бўлмади яқинрок бориб
қарасам онаизорим кўзлари очиқ холда жон таслим қилган
эканлар таналари музлаб қотиб
қолган эди эхтимол кечаси
жонлари узилгандир . Мен
бағритош ўшанда ҳам юрагим
жиз этмади аксинча енгил нафас тортдим гўёки
одамларни таънасидан,
масхарасидан озод бўлдим
деб . Ҳамма қатори
маракаларини ўтказдим бир
йил ўтди . Уйни тамирини бошладим устоларга ўзим ҳам
қарашиб турардим фалокат оёқ
остида тураркан . Мармар
тошни арралаётганидим
қирраси учиб кўзимга кирди
устолар пуфлаб чиқардик дейишди . Эртаси кун турдим
кўзим қон қуйгандай қизариб
кучли оғрик берди ўзимизни
кўз докторига абордим
текшириб захарланган ўтиб
кетади деб дори дармон ёзиб берди олдим томизардим
лекин хеч яхши бўмади аксинча
кундан кун кўзим хиралашиб
оғрик кучаярди . Бир тонг
уйгониб кетдим зим зиё
қоронғу назаримда тонг отмабтида деб яна ётдим.
Бир оз ўтиб хотиним кириб
ишга бормисизми соат 7 дан
Ўтди деди қандай хали зим
зиёку дедиму юрагим уриши
тезлашди ўшанда кўр бўлиб қолганимни билиб бор овозда
бақирдим . Хотиним қўшнини
мошинаси билан мени шахар
марказидаги кўз шифохонасига
олиб борди текширувлар
натижасида шу аён бўлдики ўша кирган тош қирраси кўзни
шох пардасига зарар етказган
экан буни олдини олмай бир
умрга кўзим кўр бўлди. Бориб
бориб хотиним ўзгарди менга
хиёнатни бошлади мени ухлаган деб кўшнимиз билан
айшини сурарди охири
чидамай хаммасини
билишимни айтганимда э вох
бир пайтлар ойимни қамаган
хонага мени етаклаб камаб қўйди . Қайтар дунё деб шуни
айтаркан якка хонада оч нахор
ётганимда ойимни қанчалар
хор қилганимни тушуниб етдим
афсус кеч бўлганди йиғлаб тонг
ортирардим. Хотиним жазмани билан уйни сотишиб шахар
марказидан уй олишди мени
эса қариялар уйига жойлашди
хозирда шу ердаман хар кун
Худодан жонимни олишини
ёлвориб сўрайман тирик мурдага айландим .. ОЙИЖОНИМ
мен гумрох
Ўғлингни кечиролсанг
кечиргин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 78
Онаги хунуги булмайди
Фарзанд онани дуоибадига каргишига колган
Хикоя жуда таьсирчан бу хикояни укиган фарзандлар хулоса чикорса ажабмас. Хотин йулда бола белда
Ота -
Онам каерда деган маколни эсда тутиш лозим
Чанки она бебахо
Оналаримизнинг хурматини килиб яшайлик бу ёруг дунёда.
__Меҳрли кўзларга бир тўйиб
қаранг,
__Дунё ишларини бир четга суриб,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Хаётдан кетганда қадри билинар,
__Томоққа хаттоки сув хам илинар,
__Пушаймон бўларсиз, бағир
тилинар,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Қалбини ғам алам қамраб
олмасин,
__Йўлингизни кутиб кўзи, толмасин,
__Кексайган кўнглида армон
қолмасин,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Онасин холидан хабарсиз киши.
__Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
__Хеч қачон тугамас бу дунё иши,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Оналар пойида бўлса гар жаннат,
__Не учун онага қилмайсиз хизмат,
__Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Биз учун хикматдур айтган ҳар
сўзи,
__Дунёда онадай зот борми ўзи,
__Фақат қувонч билан ёшлансин
кўзи,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!!!!!!
Ишонгани богу роги йўк,
Суянайин деса тоги йўк,
Онасини бериб к,ўйганлар...!
Чўкиб к,олар баланд бўйлари
Кўз ёшисиз ўтмас тўйлари
Х,увиллаб к,олади уйлари
Онасини бериб к,ўйганлар...!
Хуморлари тутган паллада
Зўрга турар жони танада
Йиглаб юрар пана-панада
Онасини бериб к,ўйганлар...!
Гам юзига иниб кетади
Она десанг тиниб кетади
Бир зарб билан синиб кетади
Онасини бериб к,ўйганлар...!
Илинади ошу нонини
Бир кўришга берар жонини
Х,идлаб юрар тўн рўмолини
Онасини бериб к,ўйганлар...!
Ўлмайдилар оналар атай
К,исматимиз шу экан нетай
Сизни к,андай к,илиб юпатай
Онасини бериб к,ўйганлар.