Бугун эрталаб ишга кетаётган эдим. Метрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кетди анча жойгача.
Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш экан. Ўтириб саволга тутдим. Жавоб бергиси келмай жавоб берди.
- Қанақа китоб ўқияпсан?
- Мактабдан берган уйга вазифамни қиляпман.
- Нега уйда қилмадинг?
- Уйда ҳам қилдим. Бу ерда хам қиламан. Биласизми? Ман кўп китоб ўқишим керак.
- Нимага?
- Отам билан онам ажрашган. Онам мени, жуда ҳам қийналиб катта қиляпти. Мен ҳозир зўр ўқисам келажакда ўзимнинг компаниямни очиб, онамларни бошлиқ қилиб тайинлайман. Ўзимизнинг уйимиз бўлади...
Кўзларимга ёш келди. Нотўғри савол бериб қўйганимдан хижолат бўлиб , чалғитмоқчи бўлиб , гапни бўлдим:
- Дарс қилишни яхши кўрасанми?
- Ҳа, жуда ҳам. Онам айтганлар менга, дарс қилсам, яхши одам бўлсам, одамларга ёрдам берсам, давлатга зиёним тегмаса тенгокуга тушарканман.
- Тенгоку нима?
- Тенгокуни билмайсизми? Тенгоку дегани одам ўлгандан кейин борадиган жой. Яхши одамлар тенгокуга тушади. Ёмон одамлар жигокуга.
Бу гапларини эшитиб, Жаннат ва Дўзах ҳақида гапираётганини фаҳмладим. Яна саволга тутдим:
- Жигокуга қандай одамлар тушади?
- Давлатдан алдаб пул ундирганлар, масалан ўқимай, ишламай, пулим йўқ, пул беринглар, деб фақат давлатдан пул ундирадиганлар тушади. Ёмон одамлар тушади. Бўлди, мен кейинги бекатда тушаман.
Бола тушиб кетди. Қарасам анча бекат ўтиб кетибман. Кун бўйи бола билан бўлган суҳбат ҳақида ўйладим. Ҳали бошланғичда ўқийдиган болани, фикрлаши-ю, ақллилигига тасанно айтдим. Фарзанд тарбиясига қойил қолдим.
Япония давлатини анча бунча давлатлардан илдамлаб кетганининг сабабини тушунгандек бўлдим. Ўқимаса ҳеч ким бўлолмаслигини, оддий ишда ишлаб ўтиб кетишини, келажакда катта компанияни юритаман, деб болалигидан қаттиқ ҳаракат қилган болалар ривожлантирган экан.
P.S.: Японияда аксарият аҳоли худосиз. Лекин шундай бўлса ҳам фарзандларини Жаннат ва Дўзах билан тарбиялаб катта қилишар экан.Биз эса мусулмон бўла туриб, Жаннату Дўзахни унутганмиз. Энди эса бизни кўринг, японларни кўринг...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11