Абу Ҳурайра
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: «Кишининг ҳар
бир эшитган нарсасини гапирмоғи
ёлғончи эканлигига кифоя
қилади», дедилар.
Бу ерда мана шу ҳадис такрор
келган.
7/2. Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу
анҳу: «Кишининг ҳар бир эшитган
нарсасини гапириши ёлғончи
эканлигига етарлидир», дедилар.
8/3. Ибн Ваҳб айтдилар: «Молик
менга: «Билки, ҳар бир эшитган
нарсасини гапираверадиган киши
(хатодан) омонда бўлмайди. Ва ҳар
бир эшитган нарсасини
гапираверадиган киши ҳеч қачон
имом ҳам бўлмайди», деди».
(Изоҳ: бу ҳадисда намоздаги имом
назарда тутилмаган. Ҳадиснинг
маъноси шундай: «Ҳар бир эшитган
ҳадисини ривоят қилаверадиган
киши сўзи эътиборга олинадиган,
эргашиладиган кишилардан бўла
олмайди». Валлоҳу аълам.)
Бу ерда 7-рақамли ҳадис такрор
келган.
9/4. Абдураҳмон ибн Маҳдий:
«Киши эшитган нарсаларининг
баъзисини (гапиришдан) ўзида
тийиб турмагунича иқтидо
қилинадиган имом бўла олмайди»,
деб айтдилар.
(Изоҳ: бу ҳадисда ҳам сўзи
эътиборга олинадиган пешво
назарда тутилган.)
10/5. Суфён ибн Ҳусайндан ривоят
қилинади. «Иёс ибн Муовия
мендан: «Сенинг Қуръон илмига
муҳаббат қўйганингни кўряпман,
менга бир сурани ўқиб, тафсир
қилиб бер, уни қай даражада
билишингни кўрайин», деб
сўраганида, мен уни(нг айтганини)
қилдим. Шунда у: «Сенга айтадиган
гапларимни ёдингда сақлаб қол.
Ҳадис хусусида ҳақоратланишдан
эҳтиёт бўл (яъни, тўқима ҳадис
айтиб, одамларнинг лаънатига
гирифтор бўлма… – тарж.). Чунки
баъзида киши (тўқима) ҳадисни
айтиб, ўзи хор бўлади. Ҳадиси
ёлғонга чиқарилади», деди».
11/6. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн
Утбадан ривоят қилинади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу
анҳу: «Сен қавмга ақллари
етмайдиган бирор ҳадисни
айтмагин. Агар айтадиган бўлсанг,
уларнинг баъзиларига фитна
бўлади», дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев