Bu hikoya ayolning nadomat ila
aytgan so'zlaridan yaralgan. Bu
gaplar kimlarnidir o'ylashga
undasa biz xursand
bo'lamiz.Бизлар институтда ўқиб
юрган кезларда танишдик.
Иккимизнинг
муносабатларимизга
кўпчиликнинг ҳаваси келарди.
Менинг ҳам ортимдан эргашган
йигитлар кўп бўлган. Ғулом
акамни ҳам ёқтирган қизлар
бор эди. Лекин иккимизнинг
ҳам қалбимиз бир-бирига
интилган эканми, тақдир
бизларни рўбарў қилди.
Институтни битириш
арафасида тўйимиз бўлди.
Турмуш ўртоғимнинг икки
опаси бўлиб, улар шаҳардан
узоқроққа турмушга чиқишган
экан. Мен кенг уйнинг келини
бўлиб хонадонга кириб келдим.
Умр йўлдошим мени ёқтириб
турмуш қурганлиги учун
кўнглимга қараб иш тутарди.
Қайнонам ҳам ўғлининг
суюклисини суйишга уринарди.
Мен бахтли келинга
айлангандим. Орадан кўп ўтмай
қайнонам бетобланиб қолди.
Шифохонага ётқиздик. Лекин
шифокорларнинг қилган
муолажалари ҳам қайнонамга
кор қилмас, кундан-кунга дарди
оғирлашиб борарди.
Шифохонада ҳам бировнинг
кўмагисиз ўзи овқатланиб,
ҳожатга чиқолмайдиган бўлиб
қолди. Баъзи кунлари мен
борардим. Қайнопаларим эса
қишлоқдан келиб ҳол-аҳвол
сўраб кетишдан ўзгасига
ярашмасди.оғирлик асосан
менинг бўйнимга тушарди.
Шифокорлар уйга олиб
кетишимизни маслаҳат
беришди. Қайнонамни уйга
олиб келдик. Ҳамма
машмашалар шундан сўнг
бошланди. Ҳатто кечалари ҳам
хабар олиб, оғирлашса, ёнида
ётишимга тўғри келарди. Мен
суйган инсоним билан эмас,
бир инқиллаб ётган бемор
билан ётаётганлигимдан
эзилардим. Ёш эдим, турмуш
ўртоғимнинг ёнида, у билан
суҳбатлашиб тунларни
ўтказишни истардим. Устига-
устак ҳомиладорман. Кўп ўтмай
фарзандим дунёга келди.
Туғруқхонадалигимда
қайнопаларим онасига навбат
билан қараб туришди-ю, у
ердан чиқишим билан турли
баҳоналарни қилиб уйларига
жўнаб қолишди. Мен чақалоғим
ва тўшакка михланиб қолган
қайнонам билан қолиб
кетдим.Бора-бора бу ишлар
менга эриш туюла бошлади.
Эрим уйдалигида қайнонамнинг
атрофида парвона бўлсам ҳам,
улар ишга кетганларида умуман
уйларига кирмасликка ҳаракат
қилардим. Чақирган
овозларини эшитсам ҳам
эшитмаганга олардим.
“Хосиятхон, қизим, қаердасиз,
бир қараб юборинг, ўзим
ўргилай қизим...” дея ичкаридан
зорланаётганини эшитсам ҳам...
Бундан ташқари, анчадан буён
бемор ётган хонадан нохуш
ҳид анқиб турарди. Бу хонани
четлаб ўтишга ҳаракат
қилардим. Эрим билан бемалол
яшолмаётганлигимнинг сабаби
мана шу қайнонамнинг
бетоблиги, тузалмас дардга
мубтало бўлганлиги, деб
билардим. Кечқурунлари эрим
ишдан келиб қайнонамдан ҳол-
аҳвол сўраганида, “Ҳаммаси
жойида, келиним умридан
барака топсин, жуда яхши
қараяпти”, деб жавоб берарди.
Қайнонамнинг яхши аёллигини
билардим, мана шу хонадонга
келин бўлиб тушганимдан буён
бир оғиз ёмон гап
эшитмаганман. Ўғлига менинг
устимдан арз қилмаганлигини
эса ўғли йўқлигидан бундан ҳам
баттар кунга тушмасликка
йўярдим. Қайнонам оламдан
ўтди, бунинг асосий сабабчиси
мен эдим. Вақтида дориларини
бериб, вақтида
овқатлантирмай ўлимини
яқинлаштирганимни ўйлаб ҳам
кўрмагандим. Ўша дамларда
қайнонамнинг бошига тушган
савдолар бугун менинг
бошимга тушди. Қайтар дунё,
деб бежиз айтишмаган экан.
Йиллар ўтиб ўзим ҳам бир
жойда ётадиган бедаво дардга
мубтало бўлдим. Эшикдан бир
марта бўлса-да, кириб
келишимни кўзлари тўрт бўлиб
кутган қайнонам кўз олдимда
гавдаланди. Энди минг бора
тавба-тазарру қилганим
бефойда. Бугун менинг ҳам
келиним ҳолимдан хабар
олмайди. Қайнонамга нечоғлик
қийин бўлганлигини бугун,
бошимга шундай савдолар
тушгандагина англаб турибман.
Бугун мен ҳаётимда энг катта
гуноҳ қилганимни, ўша гуноҳ
эвазига кексайган чоғимда азоб
тортаётганимни англадим.
Сизларга мурожаат
қилишимдан мақсад эса
хонадонингизда қариялар
бўлса, имкон қадар уларнинг
дуосини олишга ҳаракат
қилинг. Уларнинг дуоси эса бу
дунёда ҳеч нарсага
алмашилмайди. Агар мен
ўшанда озгина бўлса-да,
қайнонамдан меҳримни
аямаганимда, бугун бу аҳволга
тушмаган бўлардим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1