- Хўп бўлади-да ота ўғил, мана олақолинг.- Дада зўр машина сотаётган экан мана бууундай, олиб беринг!- Ха майли-да, сазангиз ўлмасин ўғлим, мана бориб олақолинг.- Дада бугун кўпроқ беринг, ўртоқларим билан айланмоқчи эдик.- Хўп ўғлим, мана . . .- Дада ўқитувчимиз хаммадан пул йиғяпти, беринг.- Дада янги туфлига пул беринг, буниси эскириб кетди.- Дада бугун дўстимнинг туғилган куни, совғага пул беринг.- Дада, битирув оқшомига пул йиғяпмиз, шунга . . .- Дада репетиторга пул беринг.- Дада йўлкирага пул беринг.- Дада шартнома пулини эртагатўлаш керак экан.- Дада бозорга тушиб кийиниб чиқсамми дегандим, хамма ўртоқларим яхши кийиниб юришади, шунга озроқ . . .- Дада сессияга анчагина харажат бўлади, пул юборинг.- Дада пул . . .- Дада пул . . . ! ! !Орадан йиллар ўтди . . .- Ўғлим, уйнинг томидан сал чакка ўтяпти-да, шуни қишгача тўғирлаб қўйсак дегандим. Агар имконинг бўлса . . .- Дада хозирмас, ўзи ишлар юришмай турибди, буни устигаэрта-индин набирангизни суннат тўйини қилиш керак.- Ўғлим, ун- мойнинг таги кўриниб қолибди, бир йўлинг тушса . . .- Дада, яқинда рўзғор қилиб бергандим-ку! Бир амаллаб туринглар, хамма пулни “оборот”га тикиб юбордим.- Ўғлим, онангни нок егиси келаётган экан. Биласан, анчадан буён тоби йўқ, мен кўчага чиқолмайман, ўзинг топиб келсанг . . .- Дада! Қишда нок қанча туришини биласизми? Ўзи учма-уч етказиб турган бўлсам. . .- Ўғлим, доктор дориларни рўйхатини ёзиб кетди. Даволанмасам бўлмас экан...- Дада! Нима мендан бошқа болаларингиз йўқми? Ана, акамга, опамга айтинг!- Ўғлим, бир келиб кетсанг бўларди . . .- Нега дада? Тинчликми? Ё яна пул керакми?Телефон узилиб қолди тут тут тут . . .Борса хамма бел боғлаб қўлида дастрўмолча билан туришарди . ...........
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев