Предыдущая публикация
Дунё арзирмикан кўзёшларингга?!
Ғаму ташвишлардан келавергин зўр,
Тоғни бостириб қўй бардошларингга.
Гулга артиб ол ва дунёга кўрсат
Қуёш юқи қолган кулгичларингни.
Тортиниб ўтирмай Худога узат
Юлдузни ҳиди бор ҳовучларингни.
Гуллар нафасингга уради нафас,
Ҳурлар юрагингга қилиб ўтар суқ.
Билсанг, сенгга кимдир қилади ҳавас,
Билсанг, сенинг умринг бошқаларда йўқ.
Қизғалдоқдай нозик, нурдай тозасан –
Ҳумолар кўзидай кўзмунчоқ тилан.
Уларнинг дастидан шеърлар ёзасан –
Фахрланиб яша дардларинг билан!
Гулга артиб ол ва дунёга кўрсат
Қуёш юқи қолган кулгучларингни.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев