Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 21 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 53 тийинга қимматлашиб, 2 минг 507 сўм 40 тийинни ташкил этди.
Евро янги ҳафтада арзонлашди. 21 апрелдан бошлаб 1 евро 70 сўм 46 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 669 сўм 49 тийинга тенг бўлиб турибди.
Жорий ҳафта Россия рубли сўмга нисбатан яна қимматлашди. 1 Россия рубли янги курсга кўра, 63 тийинга қимматлашиб, 49 сўм 62 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал 1 рубль миқдори 48 сўм 99 тийинни ташкил қилаётган эди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
manba: kun.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2