Ҳижрон, аламларни кўзга илмадим.
Соялари қуюқ чинорим дедим,
Меникисиз дедим, нечун билмадим?..
Тишларим орасин сабрга бердим,
Бор йўғи шу холос кучим етгани.
Аҳдим эди Сиз-ла ишқ водийсига,
Бирга келиб, яна бирга кетгани.
Сизни учратган кун самода қуёш,
Ой осмон бағрини тўлдирган эди.
Куз келиб дарахтнинг болаларини,
Сиз кетган кунингиз ўлдирган эди.
Туфланган тупукни кўтаради ер,
Фақат олдга қараб ташланар одим.
Севиб, севилишдик, кетдингиз охир,
Ўзимнинг ёғимда қоврилиб қолдим.
“Меҳр кўчаси тор, эшиклари берк,
Қайтманг, туйғуларнинг уволи тутар”-
Дейману, ўжар дил тескари сўйлаб,
Сабр остонамда ухламай кутар...
Келсангиз, чаманлар оралаб келинг,
Йиғламанг, етади менинг куйганим.
Илтимос, бир дона гул ола келинг,
Кўнглим мозорига қадаб қўйгани...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев