Предыдущая публикация
Опа-укалари кузидан утиб.
Суратлар ичидан онасин топиб,
Сунг упиб йиглаган мусофирлар.
Юртинг каерда деса,чукур хурсиниб,
Бегонасан деса дили уксиниб.
Сал ёмон назардан сесканиб чучиб,
Бир нажот кидирган мусофирлар
Мехру-вафо тилаб дуоларида,
Кадр-сабр тилаб дуоларида.
Юртдан кабр тилаб дуоларида,
Халоват билмаган мусофирлар.
Кетманг бошингиздан тилло сочса
хам,
Кечинг,бу бесамар дарбадарликдан.
Оналар безовта кайда деб болам,
Онани зор килманг мусофирлар.
Согиниб инграган мусофирлар,
Оналар дуоси асраган мусофирлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев