Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман . . . Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди. - Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? - дедим ўзимни ўнглаб . . . - Мен сизни қаттиқ севаман, хаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади ва сиз билан бир сония бўлсада бирга сухбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим . . . Чуқур ўйга толиб қолдим . . . “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман . . . Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. - Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, сахарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, - дедим нафасим қисилиб . . . Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли . . . Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди . . . - Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? - дея яна сўрадилар. - Хеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак? . . . - Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” -дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар. Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан хаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан хам баттар холга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади . . . Етиб келиб тўхтаганимда, хаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. - Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз- ку . . . Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, “Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар . . . Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар . . . Холатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб . . . Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, хаммасининг менга хаваси келди”, -дедилар . . . Шахар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик. Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шахарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар . . . Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди . . . Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта харфларни кўра олдилар холос . . . - Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, - дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб . . . Сухбат қуриб узоқ ўтирдик . . . Вақт алламахал бўлганини хам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади . . . Қанчалар ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман? Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, - дедилар. - Бажонидил онажон, унда келаётган хафтада борамиз, -дедим. - Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини, - дедилар қайсарлик билан. - Майли онажон, сиз нима десангиз шу, - дедим. Уйга қайтганимда аёлимга рахмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида . . . Орадан икки кун ўтмай сахарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди. Онамни тирик кўриш насиб қилмади . . . Боргунимча жонлари узилибди . . . Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар:
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2