Хўжайинимдан бир жойга бориб келишга эрталабдан рухсат олдим. Кейин ўғилчам билан сўралган ерга бордик. Лекин, муҳим ишимиз битгач, аёлларга хос бўлган қизиқувчанлик табиатимга бориб, дўкон ва харид шахобчалирини кечгача айландик. Нарсалар харид қилдик. Аммо ўғилчамга дўкон айланганимиз ўртамизда сир бўлиб қолишини, дадасига айтмаслигини қаттиқ тайинладим. У ҳам ширинлик еб борар экан, оғзини тўлдириб, “Хоп ойижоним!” деди. Кеч бўлиб қолган, бу пайтда уйда бўлишимиз, кечки овқатга уринишим керак эди. Уйга қайтсак, хўжайиним аллақачон келиб, биздан хавотир олиб ўтирган эканлар. Салом бердиму, кўзларига ҳам қарамай, тезда ошхонага ўтдим. Ошхонадан ширин ҳид таралар эди. Не кўз билан кўрайки, хўжайиним ош дамлаб, ёнига кўкатлар қўшиб, бодиринг, памидордан салат ҳам тайёрлаб қўйибдилар. Дастурхон тузалган, фақат овқат сузилиши қолган эди. Нима қилишни билмай аввалига гаранг бўлиб туриб қолдим. Ошхонага хўжайиним кирдиларда, тезлик билан қозонни очиб овқат суза кетдилар ва: “Ойиси, нега турибсиз, дастурхонга ўтирмайсизми? Атайин сизлар учун ош дамладим. Эндии... Сизникичалик эмас-ку, лекин ҳаракат қилдим!” дедилар. Кўзларим ҳижолатдан ерда... Аста: “Дадаси, овора бўлибсиздаа... Ишдан чарчаб келганизда, яна ошхонада уриниб юрибсиз”, дедим овозимни хира қилиб. У киши бўлса: “Ойижониси, бу гапинг нимаси? Ахир сен ҳар куни шу ишларни қиласан. Уйни чинни чирой қилиб, ишдан келишимни кутиб ўтирасан. Кеч қолсам ҳам ўзинг овқат емайсан. Ўғилчамизга чиройли тарбия беряпсан. Шунинг учун кўчада кўнглим тўқ, бехавотир юраман. Шунча фидойилик олдида битта ош нима бўлибди!” дедилар бепарвогина. Овқатга ўтирдик. Негадир гапиришга журъатим етмас, индамай ўтирардим. Ҳар луқма томоғимни қириб ўтар эди. Хўжайиним бизни шунчалик
қадрлаши, шунчалик ишонч билдиришлари, мен эса ёлғон билан жавоб берганим айни инсофсизлик эди. Бу ҳам етмаганидек, ўғилчам бояги “ваъда”сини унутиб: “Ойи, сиз боя дўконлар айланганимизни дадамга айтма дегандиз. Мен эса айтмадим. Фақат олиб берган ўйинчоғингизни кўрсатдим холос!” дея “сир”имизни очиб қўйди. Ер ёрилмади, мен ерга кирмадим. Яхши эслайман, хўжайиним ўшанда эшитмаганга олдилар. Тергаб ҳам ўтирмадилар. Тўғри, бу кимдир учун оддий ҳолатдир. Лекин мен олийжаноб хўжайинимни алдаганим, камига фарзанд тарбиясида катта хатога йўл қўйганим, ёлғонга ўргатганим учун қаттиқ афсусландим. Шундан сўнг нима бўлса ҳам, ростгўй бўлишга, ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри бўлишга қасд қилдим. Шу, шу, бундай хатони такрорламадим. Фарзандимга ҳамиша ростгўйликка
одатлантирдим! Шукрки, ўғлим ҳам ростгўй, мард бўлиб вояга етди. Мана, у ва фарзандларининг роҳатини кўриб, бувилик гаштини
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1