Интиқиб кутилган кун келди.
Бу кунни деярли бир йил
кутдим ахир. Эрта тонгдан,
барвақт туриб олдим. Юз-
қўлимни ювиб, онамга салом
берганча дастурхонга ўтирдим.
- Дам олиш учун қаерга
бормоқчисизлар? – сўраб
қоладилар ойим,
- Шаҳар четидаги бирор дам
олиш масканига борамиз-да.
Юсуф ўртоғим келсинчи.
Кейин кетамиз. Айтганча,
дадам қанилар?
- Хонасида. Даданг бечора
нафақага чиққанидан бери
зерикиб қолди. Қўшнилар
қандайдир антенна
ўрнатишибди. Ўзбекистоннинг
ҳамма каналлари бор эмиш.
Шундан сен ҳам олиб бергин.
Кўриб, анча чалғир эди-да.
- Ҳа, биламан. Юз минг
атрофида туради, ойлигим
чиқса олиб берарман, - яна
харажат бўлишини ўйлаб
кайфиятим тушиб кетди.
Нонуштадан сунг хонамга
кирдим, "Тезроқ кета
қолсайдик" деган хаёл билан
дустимга қўнғироқ қилдим.
- Ало Юсуфжон келяпсанми?
- Ҳозир бораман,
магазиндаман, - дедида
телефонни ўчирди.
Орадан икки соат ўтгач,
кечика-кечика ўзи ҳам келиб
қолди. Машинасига ўтирар
эканман, дўстим ўзини
айбдордек ҳис қилиб, сўз
қотади:
- Узр дустим. Сени ҳам анча
куттириб қўйдим. Ҳаво исиб
кетди, дадамнинг хонасига
кондиционер сотиб олдим.
Шунга бироз ушланиб қолдим-
да.
- Доим бир нималарни бошлаб
юрасанда дустим.
Кондиционерсиз ҳам
яшаяптику бизникилар. Ундан
кўра ўзингнинг уйингга олсанг
булмайдими? Бетон уйнинг
иссиғига чидаб булмайди-ку!
- Эҳ дўстим, сен ота-онангни
ёнидасан-да. Бунисида
бўлмасада бошқа нарсаларда
доим ёрдам бериб турасан. Мен
эса, ҳафтада атиги бир марта
келаман. Ҳеч бўлмаса шу олиб
берган нарсаларимнинг
фойдаси тегиб, дуо қилиб
туришар дейманда. Ўзи шу
қурғур тирикчиликни деб,
фарзандлик бурчимни
тузукроқ бажара олмаяпман.
Дўстимнинг гаплари билан
бўлиб, шаҳарга яқинлашиб
қолганимизни ҳам пайқамай
қолибман. Беихтиер техника
махсулотлари билан савдо
қиладиган дўконга кўзим
тушиб қолди.
- Дўстим, мана шу ерда
тўхтатиб юбор.
- Ие, ҳа оғайни, қаёққа? Дам
олишга бормаймизми?
Ўртоқлар кутиб ўтиришибди
ахир.
Чўнтагимдаги бир ўрам минг
сўмлик пулни ушлаб,
жилмайиб қўйдим:
- Йўқ дўстим. Сизлар
бораверинглар. Насиб қилса
кейинги сафар борарман. Жуда
зарур ишим чиқиб қолди...
Король Артур.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19