Куну-тун ором йўқ, қийландим ёмон.
Тунлари туш кўриш ўзимга гумон.
Мусофир кўзимда дийдор хукумрон,
Отажоним сизни қаттиқ соғиндим.
Қўлимда дармон йўқ,кўзларимда нам.
Согинч ўтин солар кўнглимга алам.
Дардларим айтсам синади қалам,
Онажоним сизни қаттиқ соғиндим.
Ўзга юртда юрмоқ нишонамикан,
Тақдир сочган шўр пешонамикан.
Нолам айтсам кимлар ишонармикан,
Дилдорим сизни қаттиқ соғиндим.
Ётарда роҳат йўқ, жойларим тўзим.
Там сезмас тилларим емоғим тузим.
Яна алдаб қўярман ўзимни-ўзим,
Ўғил-қизим фарзандим сизни соғиндим.
Афсусдан армонлар ичларимни ер,
Шижоат,шаштим уйга қайтинг дер.
Мусофир номидан ёздим сизга шеър,
Қадирдон дўстларим сизни соғиндим.
Мухаммад Раҳмон 22 02 2016.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6