--------------------------------------------------------------------------------
Европа ортопедия ассоциацияси мутахассислари ёз мавсумида бўғимлар учун фойдали бешта маҳсулотни истеъмол қилишни тавсия этди.
1. Чучук қалампир.
Унинг таркибида тоғай (кемирчак)ни озиқлантирувчи майда томирлар фаоллигини оширадиган аскорбин ва бошқа кислоталар жуда кўп.
2. Янги саримсоқ ва ёввойи саримсоқпиёз — яллиғланишни бартараф этадиган фитонцидларга бой.
3. Исмалоқ ва петрушка таркибидаги К дармондориси — тўқима ва ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради.
4. Олча — таркибидаги фаол моддалар организмдан тузларни чиқариб юборишга ёрдам беради.
Подаградан азият чекувчилар кунига бир сиқим янги олча истеъмол қилиб юришлари керак.
5. Ёш эчки сутидан тайёрланган пишлоқ ва творог.
Ёзда офтобда кўп юрилгани боис, бу маҳсулотдаги калций организмга яхши сингади. Эчки ва сигирлар ёзда қуруқ беда эмас, балки энди ўсиб чиққан ўтлар билан озиқлангани сабабли уларнинг сутида дармондори ва фойдали аминокислоталар кўп бўлади.
Реватолог шифокор В. Лялинанинг ёзишича, сарсабил, ошқовоқ, ҳатто, авакадо (ўртача катталикда, ҳафтасига бир дона) ҳам бўғимларга яхши таъсир кўрсатади.
Уларда тоғай ҳужайралари эгилувчанлигини таъминлайдиган моддалар, магний ва В гуруҳидаги дармондорилар кўп.
Шунингдек, кунжут, ошқовоқ, кунгабоқар уруғи ёғлари ҳам фойдали.
Шунга қарамай, помидор ва барча итузумдошлар, қизил гўшт (мол гўшти, айниқса, қовурилган ва қоқлангани), консервалар истеъмол қилинганда бўғимлар оғрийди.
Суяк мўртланиб, тоғайларда емирилиш белгилари пайдо бўлганда организмда бириктирувчи моддаларга эҳтиёж ошади.
Шунинг учун тез-тез холодец, товуқ ва балиқдан сардаклар тайёрлаб истеъмол қилиш зарур.
Бундай бириктирувчи таомлар кўпгина дори маҳсулотларидан кўра самарали.
Оғриган бўғимларни қиздириш мумкин эмас, агар уларда яллиғланиш бўлса, оғриқ кучаяди.
Вена томири ёки бўғимларда бирор муаммо бўлса, қорайиш, тўғри тушадиган офтоб нурида бир йўла беш дақиқадан ортиқ туриш мумкин эмас.
Бунда сузиш, сувга денгиз тузи қўшиб ванна олиш, ултратовуш, фонофорез, родонли ванна каби муолажалар фойдали
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9