OНАГИНАМ......🌸
Тўққиз ойу тўққиз кун,
Вужудида сақлаган онам!
Сўнг дунёга келтириб,
Оқ ювиб, оқ тараган онам!
Тунлари бедор бўлиб,
Бешигимни тебратган онам!
Ёлвораман Худойимга,
Юзлардан ошсин онам!
Тобим қочса Аллоҳимдан
Шифо сўраб йиғлар онам!
Ҳаёлласам йўлим пойлаб,
Зор интизор кутган онам!
Душманларим тош отганда,
Азиз бошин тутган онам!
Мен онамсиз яшолмайман,
Онамни асрагин Эгам!
Мен ажинлар тушурдимку,
Ойдекгина юзингизга.
Болам дебон оқлар тушди,
Онажоним сочингизга.
Билиб билмай дилингизга
Озор бердима узур онам!
Энг меҳрибон одам ким деса,
Онам дерман такрор онам!
Боламга деб емай ичмай,
Бору йўғин тутган онам!
Йўлларимни ёритай деб,
Хатар йўлдан кетган онам!
Фалакка етсин нидойим,
Илтижода яшай доим.
Мен онамсиз яшолмайман,
Онамни асра Худойим!
Елкамга чиқинг онам!
Ҳажга олиб борайин.
Йўл йўлакай Аллоҳимдан
Сизга умр сўрайин!
Дуогўйим фариштам,
Маккатиллойим онам!
Дунё тургунча туринг,
Кетиб қолманг жоним онам!
Онам! Онам! Беозорим Онам!
Онамей! Онам! Ҳокисорим Онам!
Онам! Онам! Беозорим Онам!
Онам!ей Онам! Ҳокисорим Онам!
Дунёдаги жамийки онажонларимиз учун, ўз фарзандларидан!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев