🌿🍂📖 МЕН НИМА ҲАМ
🌸 ДЕРДИМ...📖
🌹
Ким-кимга соҳиби санжарман, дейди,
Сим-симга мақтаниб – ханжарман, дейди.
Қумурсқа ҳам ўзин аждарман, дейди
Мен нима ҳам дердим...
Бол берган қўлингга найзасин санчса,
Қилган яхшилигинг билмаган қанча.
Оқилларин талар гала тирранча,
Мен нима ҳам дердим...
Иймон йўқ гўшага эҳром қайдадир,
Қалбга таскин қайда, ором қайдадир.
Магар жондан кечгин, нима фойдадир?
Мен нима ҳам дердим...
Менинг ёзганларим шунчаки ҳавас,
Менга дилим пошшо – шеърларим эмас.
Шоир – сен, десам ҳам қўймасанг, нокас,
Мен нима ҳам дердим...
Отамдан қолмаган бу назми сўлғин,
Мен боғда гул эмас – тоғдаги йулғун.
Қўлингдан келса бор, Навоий бўлгин!
Мен нима ҳам дердим...
🌹
🌿
🌾🍂✍️Муҳаммад ЮСУФ 🍃🌺🍂
💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев