Бугун замон ўзгариб кетган,
Ўзгаргандир кекса, ёшгача,
Кўнгилларни кибр маҳф этган,
Устозларга меҳр бошқача.
Бугун ҳамма чопоғон юзга,
Инсонийлик оқсаган, толган,
Эти сизга, суяги бизга,
Деган нақл тарихда қолган.
Ҳақиқат бу ёлғонмас, сирмас,
Бўшаб қолган кутибхоналар,
Фарзандини синфини билмас,
Афсус баъзи ота оналар.
Кундалик бўш бўлса майлига,
"Уч'' баҳога эътирозлар кўп,
Фарзандини қараб раъйига,
Устозини ёмонлайди хўп.
Телефонлар кирган русмга,
Ўқувчилар ҳамма сетларда,
Устозини олиб расмга,
Чиқармоқда ИНТЕРНЕТларда.
Йиғилишга келмайди бироқ,
Фарзандини койисангиз гар
Дағдаға-ю, бўлиб ур тўқмоқ,
Келаяпти сочгани заҳар.
Қалбим аро йиғлайди бир оҳ,
Одамийлик боғи сўлдими,
Ота она оппоқ, бегуноҳ,
Ўқитувчи қора бўлдими.
Бугун замон ўзгариб кетган,
Инсонийлик оқсаган ,толган
Эти сизга суяги бизга,
Деган замон орқада қолган.
Таърбияга маъсулдир ҳар ким,
Ҳафа бўлманг ёзган шеъримга,
Мен ҳам битта оддий муаллим,
Ва отаман фарзандларимга.
Муаллиф: Хуршид Карим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев