Меҳрингизни аяманг мендан,
Соғинчларда унутай ғамни,
Сўзларингиз оғушларида,
Дардларимга топай малҳамни.
Ишончларим илиниб ўссин,
Меҳрингизнинг этакларига,
Умидларим севинчин ёзсин,
Орзуларим куртакларига.
Хазон фасли эринмай бир-бир,
Ҳар япроқни сариққа бўяр,
Бизни айро этсада тақдир,
Сизни мендек яна ким суяр?
Олов бўлиб ёзган хатларим,
Ёниб-ёниб кулга дўнмади,
Ёлғизликка ўзим кўндиму,
Сизсизликка юрак кўнмади.
Меҳрингизни аяманг мендан,
Пинҳонами,ёки ошкора,
Тириклигим билиниб турсин,
Армонимни этиб сатпора.
Қароқларим кўзгуларидан,
Суратингиз йиртгим келмайди,
Фироқ берган аламларини,
Хақдан бўлак ҳеч ким билмайди.
Меҳрингизни аяманг мендан,
Майли ишқдан каломлар айтманг,
Жон қарзимни топширгунимча,
Меҳрибоним бўлишдан қайтманг.
Меҳрингизни аяманг мендан...
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
16.09.2018й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Армонларим кузим ёпмасин.
Токи хижрон чунон уриниб.
Юрагимдан макон топмасин!
ёр.
Ортингизга бокмайсиз
бир бор.
Мухаббатим уз-узимга
дор.
Ташлаб кетиш шунча
осонми.
Севдим,куйдим
билмадингиза.
Жоним тутдим
сезмадингиза.
Чаманимда кезмадингиза
Ташлаб кетиш шунча
осонми.
Дилим тутиб, кайгулар
олдим.
Ишкингизда чарчадим,
толдим.
Не хам дердим , худога
солдим.
Ташлаб кетиш шунча
осонми.
Куз олдимга келдингиз
хар дам.
Озорингиз кипригимда
нам.
Шунча азоб нахот булса
кам.
Ташлаб кетиш шунча
осонми.
Нима сизда юракмас
тошми.
Вафо килса канийди,
кошки.
Ташлаб кетиш шунча
осонми.
Хок пойингиз тавофлар
килдим.
Курганимда кувондим,
кулдим.
Майли кайтманг,Сиз
учун улдим.
Ташлаб кетиш шунча
осонми.