Пул йиғишнинг йўллари ҳақида хабардор бўлишни истасангиз, ушбу 10та маслаҳатга қулоқ тутинг. Улар орқали сиз топаётган пулларингизни беҳуда ишлатиб юбормаслик йўлларини ўрганасиз. Хўш, йил сўнгида бир талай жамғармангиз бўлиши учун нималар қилишдан тийилиш керак?
1.☝️ Йиғмай туриб, сарфлашга чек қўйинг
Ўйлаб кўрсангиз, баъзи харажатларга кўп миқдорда пул сарфлаб юборасиз. Такси, кофе, оёқ кийимлар ва ҳоказо. Шундай пайтда "сарфла ва жамғар” қоидасига амал қилинг. Юқоридаги харажатлар учун пул кетказар экансиз, албатта, маълум миқдордаги параллел равишда йиғиб боринг.
2. ☝️Ишда тушлик сотиб олишни тўхтатинг
Кўпчилик вақт тежаш учун ўз ишлаш жойида тушлик сотиб олади. Умумий овқатланиш масканлари ёки супермаркетлардан харид қилинган овқатларни уйингизда тайёрласангиз анча арзонга тушасиз. "Уй овқати” ва "кўча овқати” ўртасидаги қиймат фарқи бир йил ичида катта йиғиндини ташкил этади. Ҳар куни уйдан овқат олиб кетишга одатланиб, шахсий "бюджет”ингизга фойда келтиришингиз мумкин.
3. ☝️Ҳар куни қаҳва сотиб олишдан тийилинг
Аксарият одамлар ўзининг иш кунини кофесиз тасаввур қила олмайди. Кофеинга бўлган эҳтиёжингизни қондиришда ўз ошхонанингизга мурожаат қилинг. Дўкон ва таомгоҳларда сотиладиган қаҳвалар ўзингиз тайёрлаганингиздан қимматроққа тушади. Сизга "арзимаган” бўлиб туюлган пуллар бир йил давомида қанча катта маблағга айланиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
4. ☝️Тетиклигингизни таъминловчи ушбу маҳсулот учун қилаётган харажатларингизни қисқартириш учун қаҳвани уйда тайёрлаб чиқинг. Термос ёки термостакан сотиб олинг.
5. ☝️Маошингизни палапартиш сарфлашни бас қилинг
Қийинчиликлар туғдирса ҳам кўп одамларнинг ҳар ҳафта озгина миқдордаги пул тўплашга қурби етади. Ҳар ҳафта беш-ўн минг сўм "бир чеккага олиб қўйилса”, 2015 йил сўнгига қадар катта капиталга айланади. Йил охирида сиз ўзингизга қандайдир совға қилишингиз мумкин.
Жамғармаларингиз турадиган банка ёки конверт уйингизда кўзингиз тушадиган жойда турса, ҳар ҳафта уни "бойитиб” боришингиз кераклиги ёдингизда туради.
6. ☝️Пластик картангиздаги пулни кераксиз харажатлар учун сарфлашга чек қўйинг
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда кўпчилигимиз ютқазамиз. Пластик картангиздаги пул "нақд”ингиздан кўра тезроқ ишлатилиши рост-ку! Бундай бебарака карточлардан оқилона фойдаланишни ўрганиш вақти келди. Нақд бўлмаган пулингизни супермаркетларда ишлатиб юоришдан тийилинг. Ҳудди пулмасдек туюладиган "электрон ақчалар” кармонингизга зарар келтиришига йўл қўйманг.
7. ☝️Дўстлар билан ресторан ва кафеларда дийдорлашишни тўхтатинг
Дунё шодликлари йиғилса бутун, дўстлар дийдоридан бўлолмас устун! Лекин дўстлар билан "айланиш”, чойхона ёки гаплар чўнтагингизни бўшатиб қўйса, шодлик ҳақида гапириш бефойда. Чойхоначига берилган пул, официант чойчақаси, қиммат овқатлар. Булардан воз кечиб, уйда йиғилсангиз-ку, ҳаммаси бошқача бўлади. Дўстлар билан бир ҳафтада бир марта йиғилиб, яхши бир овқат пишириб, кино ёки футбол кўриш мумкин. Ҳам қулай, ҳам арзон. Дастурхонларни йиғиштириш ва идишларни ювишга озгина эринмасангиз, анчагина пулни тежайсиз.
8. ☝️Харажатларингизни қайд қилмай юришни бас қилинг
Сизга кирим ва чиқим дафтари тутишни маслаҳат берамиз. Унда кунлик, ҳафталик ва ойлик қайдларни олиб борасиз. Мунтазам равишда қайдлар дафтарига ҳар бир харидингиз ва тўловингизни ёзиб боришингиз керак бўлади. Ҳафта сўнгида дам олиш кунлари уларга бир кўз югуртириб чиқиб, нималарга кўпроқ ёки умуман беҳуда пул сарфлаганингиз ҳақида билиб боринг.
9. ☝️Кўчадан овқатланишдан тийилинг
Баъзида ҳайрон қоласан киши. Саломатлигимиз учун зарарли таомларни истеъмол қиламиз-у, соғлом овқатларга нисбатан кўпроқ тўлаймиз. Бу парадокснинг ечими оддий. Ресторанларда овқатланмаслик ва уларга буюртма бермаслик. Ярим тайёрланган маҳсулотлар ва супермаркетлардаги қовурилган товуқлар сизга фақат зарар келтиради. Уйга яхшигина бозорлик қилиб қўйингда, ўзингизга ёққан таомларни ўз қўлингиз билан тайёрланг. Йил охирида талай жамғармангиз бўлишини истасангиз, эринчоқлик
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев