Предыдущая публикация
Йўлдош бўлди ёнимда афсус.
Минг бўлакка бўлинди бу қалб,
Кутдим сендан биттагина сўз.
Кетавердим. Билдим нақадар,
Оғир экан киприкдаги нам.
Мен йиғладим, сенчи алхазар,
Сен синдирган кўнгил учун ҳам.
Кетавердим хазон йўлакдан,
Умидларим янчғилаб,эзиб.
Бир сени деб урган юракдан,
Қолган эдинг қай замон безиб?
Кетавердим, видо айтмадим,
Тошдек қотди бўғзимда сўзим.
Хайр орзу, хўш мухаббатим!
Биз бегона,биз энди ҳеч ким.♥
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1