Предыдущая публикация
Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рикарду Кошта илк ўйинда Германия билан баҳс ўзгача якун топиши ҳам мумкин эди, деб ҳисоблайди.
• • •
Паулу Бенту шогирдлари рақибларга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.
“Биз учрашувда яхши ҳаракат қилишга уриндик, аммо ҳакам ўйинни бузди. Унинг қарорлари ўйинга таъсир қилди. Агар бундай қарорлар бўлмаганда, учрашув ўзгача якун топиши ҳам мумкин эди” – дейди Кошта “А Бола”га.
Кошта Пепенинг ҳаракатлари ва майдондан четлатилиши борасида қуйидагиларни айтиб ўтди: “Биз у билан гаплашганимиз йўқ. Аммо узрни фақатгина Пепе эмас, Португалия терма жамоасининг ҳар бир аъзоси сўраши керак”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев