Уйда фаришта аёлингиз турганда, Бегона аёлни суйиб авраманг, Ул ҳалолингиз қадрин билмаганда, Ўзга аёл қалбин асло синдирманг..... Ёлгиз аёл зор бўлар ширин сўзга, Иссиқ туйғулари тўла дунёга, Чўп суқманг асло икки қаро кўзга, Сочин толасидан дарди зиёда..... Юрган йўлида гулмас тикон ўсар, Гох нодонлар ортидан захрин сочар, Бу олам кимга кенг, кимгадир тордир, Аёл учун панох, албатта бордир.... Номардлар дастидан кўз ёш тўкмасин, Қалби оғриб асло адо бўлмасин, Аёлни ахлоқи ҳеч тарк этмасин, Ярми бўш болишдан худо асрасин....... Аёлни ўйламанг ожиза дебон, Тангрим паноҳида, берган бир забон, Юракдан отилган хар бир нидоси, Яхшига дуодир ёмонга қарғиш.... Она оёғи остидадир жаннат, Ўйланг хар бир аёл онадир албат, Аёл билан бўлар гўзал бу хаёт, Ато этсин Тангрим абадий бир бахт....
ok.ru/mehrim senga Foti/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1