Предыдущая публикация
Юрак алам сувин ичиб ҳам тўйди,
Сиз-ла ўтган умрим бир тушга йўйдим.
Дилим ёлғонларга ишонмай қўйди,
Мен сизни энди ҳеч соғинмай қўйдим.
Унутилиш азобин кўринг бир тотиб,
Қалбим эшигини қулфлаб қўйдим.
Ишқ,севги, муҳаббат китобин ёпиб,
Мен сизни энди ҳеч соғинмай қўйдим.
Шеъринг соғинганинг исботи деманг,
Ҳатто эслаб кўздан ёш тўкмай қўйдим.
Сиз менинг заррача ғамимни еманг ,
Мен сизни энди ҳеч соғинмай қўйдим.
Сиз сабаб юрагим хозир мушдек тош,
Бу айтган сўзларим шу тошга ўйдим,
Кутмайман ёнимга келманг эгиб бош,
Мен сизни энди ҳеч соғинмай қўйдим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев