эмас...
Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган
эмас,
Чин айтаябман, айтганларим
ёлғон эмас,
Осон эмас мусофирга,
осон эмас.
Совуқ кунда баланд
уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар
урган билар,
Ўнбеш киши бир хонада
турган билар,
Осон эмас мусофирга,
осон эмас...
Ойлаб ишлаб, сўнг
алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга 100минг
олган билар,
Ҳали етмай депортация
бўлган билар,
Осон эмас мусофирга,
осон эмас...
Бугун уйланиб, бир ой
ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини
қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга
тушган билар,
Осон эмас мусофирга,
осон эмас...
Қиш келишин зор
интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда
ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга
ютган билар,
Осон эмас мусофирга,
осон эмас...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев