Предыдущая публикация
Гина-ҳасад ўчоғин ўчир.
Юрагинга меҳрни кўчир,
Рамазондур покланиш даври!
Кетсин нафрат бетини юлиб,
Келсин шодлик қувончга тўлиб.
Қўл ушлашсин душманиг кулиб,
Рамазондур покланиш даври!
Унут ўтган ҳасад гумонни,
Аччиқ чиққан қаҳр уммонни.
Тангрим берсин сабр ҳирмонни,
Рамазондур покланиш даври!
Гуноҳларни илдизин кесиб,
Савоб қилгин дунёни кезиб.
Шудринг каби тонгларда сузиб,
Рамазондур покланиш даври!
давомли Муҳаммад Раҳмон(не поэт)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17