Отабек онасидан анча эрта ажраб
қолди, отаси бошқа аёлга
уйланди. Отабек эса ғирт “кўча
боласи” бўлиб улғайди. Кўча
соҳасига кирмаган тешиги,
қилмаган иши қолмади. Катта
бўлса ҳам бу ишлар унга одат
бўлиб қолганди.
Абдуҳалим ака ҳам ота-
онасидан эрта ажради. Акалари
ота уйидан энг кичик укасига
деярлик хеч нарса
қолдиришмади. Фақатгина
отаси васияти билангина
биттагина волга автомобили
Абдуҳалим акага қолганди.
Абдуҳалим ака ёшликдан
меҳнаткаш бўлгани учун
колхозда трактор миниб кун
кечира бошлади, лекин
ҳалоллиги, меҳнатсеварлиги
эвазига сабр билан Аллоҳнинг
ҳар бир кунига шукр билан кун
кечирди. Акаларидан ажралиб
қолганидан сўнг отасининг
қолдирган мулкини сотиб зил
машинасини олди ва юк таший
бошлади. Секин-секин топиш-
тутиши яхшиланиб борди.
Ҳозирда эса маҳалласининг энг
обрўли ва бой кишиларидан
бирига айланган. Лекин
саҳоватпешалиги ўша-ўша,
маҳаллага дейсизми,
қабристонга дейсизми,
масжидга дейсизми, ҳоҳ пули-
моли билан, ҳоҳ меҳнат-кучи
билан ёрдамини аямайди. Шу
билан бирга 5 вақт намозини
канда қилмайди. Кўча-куйда,
маросимларда ёшларга,
маҳалладошларига ҳам ножўя
ишлари учун гапини аямайди.
“Мени ёмон кўрсанг кўравер,
лекин мен сени юзинга
айтаман”,- деб ростини
гапирадиган дангалчи ҳам.
Бир куни Отабек ва Абдуҳалим
ака кўчада учрашиб
қолишибди. Абдуҳалим ака
Отабекка қараб аста гап
бошлабди:
- Отабек, масалан, касал бўлиб
касалхонага тушиб қолишинг
мумкинми?
- ҳа ака мумкин.
- касалхонада ётганингда
орқангдан яқинларинг, оиланг,
қариндошларинг кўргани
келишади-а?
- ҳа ака келишади.
- ана энди мабодо яқинларинг
келмай қолса ва ёнингда ётган
шерикларинг овқатланишга
чақиришса чиқасана?
- ҳа, ўзлари таклиф қилса
чиқаман.
- бир марта кўнасан, икки
марта кўнасан, кейин уяласана,
тўғрими? Уялганингдан
ташқарига чиқиб бир ўзинг
ошхонада овқатланиб
келасана?
- ха тўғри, - деб ерга қаради
Отабек.
- қабрда ётган онангни ахволи
ҳам шу укам, у ҳам етти-ёт
бегоналар қилган дуоларидан
бир марта насиба олади, икки
марта насиба олади, учинчи
марта уялади. Ўзиникилардан
ҳеч нарса келмагандан кейин
онанг руҳи ҳам қабристоннинг
бир чеккаларида юргандир!
Кимларнидир қалбига оғир
ботган бўлса мақсадимиз ҳосил
бўлган бўлади, инша Аллоҳ!
Ўтган яқин инсонига тиловати
Қуръон қила олмаслик
мусулмон кишига ОР-НОМУСдир!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев