Нима
бўлди-ю, бир куни ногахон
ножўя сўз туфайли отамнинг
дилини ранжитиб қўйдим. Бир
оздан сўнг қилган айбимни
ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор
бўлиб кетди.
Энди қандай қилиб отамдан
кечирим сўраш йўлини излай
бошладим. Уйимиз олдидаги
йўл бўйига мевали дарахт
ўтказиётган отамнинг ёнида
куймалана бошладим. Нихоят,
ўзим сўз бошладим.
Ота, нега хамма жойга мевали
дарахт экаверасиз?
Болам, ноқобил фарзанддан
кўра мевали дарахт хам яхши-
да, - деб жавоб берди отам.
Отамнинг бу жавоби юрагимга
ўқдек қадалганди. Нахотки, шу
мевали дарахтча
бўлолмасам . . . Тўғри, отам
мени кечирди. Кейинчалик
отамнинг имкон кадар дилини
оғритмаслликка харакат
қилдим. Мана орадан анча
йиллар ўтиб кетди. Отам бу
фоний дунёни. тарк этиб, боқий
дунёга рихлат қилди. Отам
эккан уша олма дарахтлари
бугун ғарқ пишиб хосилга
кирди. Гохида уйда туриб
кўчадан ўтган одамларнинг
экканга рахмат деган гаплари
қулоғимга чалиниб қолади.
Шунда мен ўйга толаман:
охирги пайтда қачон “отанга
рахмат“ деган сўзни эшитдим.
Баъзан кечалари уйқум қочади,
кўчага чиқиб уша дарахтни
отамни қучгандай қучаман ва: -
Отам авлиё экан - дейман
шивирлаб . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев