БАХТЛИ БЎЛГИМ КЕЛАР МЕНИНГ ҲАМ...
Вужудимни ўртайди алам,
Юрагимга чўкган гарчи ғам,
Қароғимдан кетмасада нам,
Бахтли бўлгим келар менинг ҳам!
Тақдирмиди,қисматми ёки
Сўкилсада орзулар чоки
Танамда жон, тирикман токи,
Бахтли бўлгим келар менинг ҳам!
Гунохим шу вафо истадим
Ишқ дардига даво истадим.
Унутилиб бор армонларим,
Бахтли бўлгим келар менинг ҳам!
Ечиб хорлик кишанларини
Беваликнинг нишонларини
Кезиб толе гулшанларини,
Бахтли бўлгим келар менинг
ҳам!
Пар ёстиққа ботади бошим
Оғудайин ичган хар ошим
Тугаб битди сабрим, бардошим
Бахтли бўлгим келар менинг
ҳам!
Ўтиб кетсин дардли кунларим,
Йиллардан-да узоқ тунларим.
Дуо қилинг меҳрибонларим,
Бахтли бўлгим келар менинг
ҳам!
Ўзимдайин хокисор билан,
Муҳаббатга ишққа зор билан,
Садоқатли вафодор билан,
Бахтли бўлгим келар менинг ҳам!
(Турмуш қуриб бахт топмаган, бахтидан куйган бир синглимга аталган.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2