Барчамиз омадга интиламиз. Кўп ишлаймиз, елиб – югурамиз, ҳаракат қиламиз. Лекин уйқудан воз кеча олмаймиз. Кунимизни барвақт бошлаш уйимизга қут – барака олиб келади. Бундан ташқари эрта тонгдан бошланган иш одатда омадли бўлади. Ҳаётимиз яшаш учун берилган… ухлаш учун эмас – ку! Шунинг учун ҳам бироз ухлай, ҳозир тураман деган гапларни қўйинг-да, иложи борича барвақт туришга ҳаракат қилинг. Қуёш билан баравар туришнинг фойдали5 тасабабини санаб ўтаман: 1.Тонг саҳарда кучга тўлган бўласаиз ва миянгиз ҳам чарчамаган бўлади. Майли, бир финжон кофе ичинг ва бироз ўзингизга келинг. Эрта тонгдан янги ғоялар сизни ўзи қидириб келади. Барвақт турасизми ёки кеч турасизми, барибир ўзингизга келишингиз осон бўлмайди. Чунки уйқу ширин ва ўзимизни уйқудан тийиш жуда оғир. Қанчалик барвақт турсангиз, шунчалик ўзингизга келишингиз осонроқ бўлади. Ва вақт ўтгани сайин шунга одатланасиз. Айтишларича, бир нарсага одатланишни хоҳласангиз, ўша ҳаракатни 21 кун давомида ҳа куни бир вақтда, бир хил такрорлаш керак экан. 21 кундан кейин бу нарса одатга айланиб, умрингизнинг охиригача шу одатингизни давом эта олар экансиз. Ишингизни барвақт бошланг ва ўзингизга кўпроқ вақт ажратинг. Ахир ҳаёт фақат ишдан иборат эмас
. 1.Кун бўйи шошилиб ишлашнинг ҳеч қандай ижобий томонлари йўқ. Мен доим шошилиб ишлашни ёмон кўраман. Бунга сабрим ҳам чидамайди. Фикримча, бу дунёдаги энг жонга тегадиган туйғу. Шошилиб ишлаш сизни сабрсиз қилиши мумкин, бундан ташқари асабларингиз ҳам ишдан чиқиши ҳеч гап эмас. Эрталаб, иложи борича вақтли уйғонинг. Майли ярим соат ёки бир соат давомида ҳеч иш қилманг. Аста – секинлик билан ҳаракатланинг. Ўтириб, бемалол нонушта қилинг. Бироз юринг ёки бадан тарбия қилинг. Тоза ҳаводан нафас олишга ҳаракат қилинг. Балким сиз қуёшнинг чиқишини томоша қилишни ёқтирарсиз? Биласизми, инсон ҳаёти давомида қуёш чиқишини жуда оз марта кўришга муяссар бўлар экан. Нимага сиз, ҳар куни кўришга одатланмайсиз, ахир бу ҳам бир бахт-ку..
2.Тонг – бу ўзингиз еплайдиган ва ҳеч ким ёрдам бериши шарт бўлмаган юмушларни бажариш учун жуда ажойиб вақт. Жўнатишингиз жуда зарур бўлган хатларни ёзинг. Кир ювинг. Хуллас, ишдан қайтишингизда қилишни истамайдиган юмушларингизни бажаринг. Сизни билмадим-у, лекин ишдан қайтишимда қилишим керак бўлган юй юмушларини эслаб, уйга қайтгим келмайди ёки кайфиятим жуда тушиб кетади. Агар эрталабдан ушбу юмушларни бажариб қўйсангиз, кун давомида яхши кайфиятда юрасиз ва ушбу кундан завқланасиз.
. 3.Умуман олганда, эрталаб вахтли уйғониш жуда фойдали. Миянгиз чарчамаган ва янги ғояларга тўла бўлади. Бундан ташқари, иш бошлашдан олдин камида икки соат инсон уйғоқ ҳолда бўлиши ва кейин ишни бошлаши керак. Бундай пайтда иш самарадорлиги ошади. Барвақт туриш сизга бир неча қўшимча соатларни ҳам тақдим этади. Чунки кун давомида фавқулотда ҳар қандай ҳолатлар бўлиши мумкин. 4.Вақтли бошланиш, вақтли якун дегани. Биз, катталарнинг юмушларимиз ва масъулиятимиз жуда катта. Шунга қараб қиладиган ишларимизнинг ҳам якуни йўқ. Барчамиз қўшимча соатларни истаб яшаймиз. Айнан ушбу соатларни ўзингиз ярата оласиз. Бахтли ва фойдали ҳаёт бу вақтни тўғри тақсимлай олиш дегани. Бир ишингизни якунласангиз орқасидан бошқаси етиб келади. Баъзида бу бизни жуда ҳолдан тойдиради. Лекин бекорчиликдан худо асрасин. Вақтингизни оқилона тақсимлай олинг ва эртадан бошлаб вахтли уйғонишга қарор қилинг, деб қолувчи СизнингАжойиб.узингиз. Facebookда бўлишинг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев