Парчалаб кетдилар қалбимни э-воҳ,
Қолмади ёнимда битта ҳам сирдош.
Тўхтовсиз ўтади, ўтади ой -- моҳ,
Қайларда қолдингиз шодон синфдош!?
Ўтмишни унитиб қалбинг нурафшон,
Нурлагин ҳамиша осмонда ойдек.
Қалбингга бергину таскин бу оқшом,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Ойбек.
Қаламим олганда битмоқ бўлиб шеър,
Мен сени даркордир этмоғим ҳурмат.
Не десанг розиман майли деявер,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Неъмат.
Мен ва сен улғайиб ўсгандик бир пайт,
Кўп яхши ишингга бўлгандим шоҳид.
Мана шу лаҳзада ёзсам агар байт,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Воҳид.
Муҳаббат дардига бўлиб мубтало,
Бизларга этмадинг бир бора қиёс.
Гапимдан қалбингга етса ҳам бало,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Илёс.
Юрагинг қийнаса -- айрилиқ, фироқ,
Топмайсан билиб қўй сен унга табиб.
Ғаразу, фитнадан бўлгинда йироқ,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Ҳабиб.
Ажралиш истама дўстлардан сира,
Гар ёшинг улғайиб етсангда эллик.
Мен сени этсам-да, агар дил хира,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Малик.
Аламлар оғуши яшаган қалбда,
Бор экан ҳалиям гуллаган бир жой.
Гулларнинг ёнида бир зум қолиб-да,
Сен мени кечиргин, дўстим Бердибой.
Холислик, офият изламоқ учун,
Ножоиз сўзларга қилма юрак ғаш.
Қалбингга бергинда тандаги кучинг,
Сен мени кечиргин, эй дўстим Эргаш.
Дўстларинг ёнингда бўлмаса агар,
Шукр деб айтолгин бошингдир омон.
Дўстлардан олгину, менга хушхабар,
Сен мени кечиргин, эй Абдураҳмон.
«Синфдош ранжима» десанг агар сен,
Ташлама дўстларинг олмасдан хабар.
Дилкушод инсон бу десам магар сен,
Сен мени кечиргин, дўстим Музаффар.
То дўстлар дийдорин тўймаса юрак,
Чекаркан ҳар доим афсус надомад.
Дўстларинг бўлмаса дунё не керак?!
Сен мени кечиргин, эй дўстим Аҳмад.
Аҳмад Чутов, 30-июн 2017-йил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев