Кўзларимни ёшлаб қолавераман, Чора излаб, чопиб
толавераман,
Яна дилга қулоқ солавераман,
Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм.
Гўёки кенгаяр ер курраси тез,
Йўлларим узаяр, чалкашар шу
кез,
Унсиз нолаларим сўнгги бора
сез,
Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм.
Елкамни шу онда қайғулар
босди,
Покиза туйғулар чин оёқ ости,
Бардошим етмайди бу дардга
рости,
Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм.
Ахир бу дахшатдир, бу бир
фалокат,
Ишқинг айлаб бўлган қалбни
жароҳат,
Ё, Оллоҳ, бу қандай бераҳм
офат,
Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм.
Юзингни кўрмасдан яшайман
қандай,
Холингни сўрмасдан яшайман
қандай,
Бу оламда йўқдир бечора
мандай,
Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм.
Кута олардим мен, бўлганда
имкон,
Умрим сўнгигача бўлса ҳам
ишон,
Бутунлай умидсиз, бўлиб
паришон,
Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм.
Мени гадо қилиб қайларга
кетдинг,
Барча орзуимдан мосуво
этдинг,
Мана сен хоҳлаган ниятга
етдинг,
Энди кўришмаймиз хайр
азизaм.
Дунёга ошкора дилдаги сирим,
Шуни ёзган экан, нетай
тақдирим,
Жоним чиққанда ҳам сўйлайди
тилим
«Наҳот кўришмаймиз энди
азизaм»!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14