46 та клубда уйнаган футболчи
Бир клубда узоқ қолмай
янгидан-янги саргузаштларни
қидирадиганларни дарбадар
ёки бироз бошқача айтганда,
гастролёр футболчилар
сифатида тилга оладилар.
Фақат холис айтинг, фаолияти
давомида жами 46 та (!!!)
клубда тўп сурган ўйинчи
борлигини биласизми? Бундай
ижрочи бўлмаса керак, дея
жавоб беришга
шошилмаганингиз маъқул.
«Еврофутбол.ру» сайтининг
ходимлари мана шундай
дарбадар ўйинчилардан ўзига
хос рўйхат тузиб чиқдилар.
Шундай ижрочилардан иборат
топ-ўнлик билан танишиб
чиқиш фойдадан ҳоли бўлмаса
керак.
1. Тулио КОСТА (Бразилия)
Жами : 46 клуб.
Тулио Коста - ҳақиқий
супергастролёр ўйинчидир.
Қизиғи шундаки, бразилиялик
футболчи фақат 8 та клубда
бир йилдан ортиқроқ тўп
сурган холос. Қолаверса,
Костанинг ўзи маҳаллий ОАВ
вакилларига берган
интервьюларида янгидан-янги
саргузаштларни ёқтиришини
доим таъкидлаб келган. Одатда
бирор-бир футболчи мана
шундай дарбадарликни
бошлаб юборадиган бўлса,
мутахассислар у ҳақда
«Фалончи клубларни худди
қўлқоп сингари алмаштиради»,
деган гапни айтишга
тушадилар. Аммо Тулио Костага
нисбатан бундай ўхшатиш
ноўрин бўларди. Аксинча,
жанубий америкалик собиқ
ҳужумчига нисбатан
«Жамоаларни бамисоли
пайпоқ каби тез-тез
алмаштирадиган ўйинчи»,
деган ёрлиқ муносибдир.
Биринчи рақамли дарбадар
фаолияти давомида жиддий
совринларга жуда кам эга
чиққан. Унинг коллекциясида
Бразилиядаги бир қанча
штатлар чемпионлиги, «Сьон»
билан Швейцария
биринчилигида қозонилган
ғалаба ҳамда «Уйпешт»
таркибида Венгрия Кубогидаги
ютуқ бор. Шунингдек, Коста
Саудиянинг «Ал Шабаб»
жамоасида кўриниш беришга
ҳам улгурган. Эътиборлиси
шундаки, у бутсаларини 44
ёшга етганидан сўнг михга
илишга қарор қилган. Ўзининг
айтишича, ҳисобидаги голлар
сони 1000 тага (!) етганидан
кейингина у якуний тўхтамга
келган
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев