"Футбол қироли"нинг олти
маҳбубаси
3561
Биламизки, дунёда бировни
шахсий ҳаётига аралашиш ва
уни муҳокама қилишдан кўра
ёмон одат йўқ. Лекин, таниқли
инсонларнинг атрофида
бўлаётган воқеалар биз учун
доимо қизиқ бўлиб келган.
Бразилиялик афсонавий
футболчи - Пеленинг ҳар бир
босган қадами ҳам омманинг
нигоҳида. Шу кунларда 73
ёшли Пеле яна бир бор
уйланишга жазм қилган.
Ўйлаймизки, бу ҳолат дунё
футболининг энг машҳур
ўйинчиси ҳаётидаги барча
маҳбубаларини эслаш учун
ажойиб сабаб бўла олади.
Анисия Мачадо
Пеленинг қизи фарзанди
билан
Оддий Бразилиялик аёл 60-
йилларда бўлғуси футбол
қиролининг уйида хизмат
қилган бўлиб, чақалоқли бўлгач
унинг отаси Пеле эканлигини
исботлашга уринган. Пеле эса
болани ўзиники эмас дея тан
олмайди. Орадан 31 йил ўтиб
расмий экспертиза хулосалари
Сандра Маседо – Пеленинг
фарзанди эканлигини
аниқлаган. 2006- йили Сандра
оламдан ўтди. Шундан кейин
ҳам Пеле бу аёлни ўзига ҳеч
қандай алоқаси йўқлигини кўп
бора таъкидлаган.
Роземери дос Реис Шолби
Бразилиялик афсонанинг
биринчи муҳаббати. У
Роземерига 26 ёшида уйланган
бўлиб, бир йил ўтиб уларнинг
оиласида Кристина Келли
исмли қизалоқ дунёга келади.
Аввалига бу жуфтлик жуда
мустаҳкам бўлиб кўринган эди.
Сабаби, улар орадан уч йил
ўтиб ўғил фарзандли бўлишди.
Унга Эдиньо деб исм қўйдилар.
Яна етти йилдан сўнг эса, қиз
фарзанд Женнифер дунёга
келган. Икки фарзандли бу
оила узоқ йиллар баҳамжиҳат
ҳаёт кечирадигандай эди.
Лекин, 1982- йили улар
ажрашишди. Бу пайтга келиб,
Пеле футболдан кетган ва
унинг қизиқишлари бошқа
соҳага йўналтирилган эди.
Ленита Куртц
Уйланганидан икки йил ўтгач
Пеленинг ишқи ёш мухбир
қизга тушиб қолади. Яна
юқоридаги ҳолат – Куртц ўз
қизининг отаси Пеле эканини
оммага ошкор этган. Пеле ҳам
ўз репертуарига содиқ қолиб,
ҳеч қандай Ленитани
танимаслигини айтган. Флавия
Куртц эса шу пайтгача унинг
отаси Пеле эканлигини
исботлай олмай оввора.
Шуха
Пеле ажрашишидан бир йил
олдин бразилиялик 17 ёшли
модель Шуха билан дон олиша
бошлаган. Бу пайтга келиб
футбол афсонаси 42 ёшда
бўлиб, либослар гўзалининг
ёши катта қизи билан тенг
бўлган. Айтишларича, Пеле ёш
моделнинг танилишига катта
ҳисса қўшган экан. Беш йил
давом этган алоқалар қандай
қўққисдан бошланган бўлса,
шундай ниҳоясига етган.
Ассирия Лемос Сейшас
1994- йилга келиб, Пеле
иккинчи бор расмий никоҳдан
ўтади. У руҳшунос ва қўшиқчи
аёлни никоҳига олган. 1996-
йили улар эгизак фарзанд
кўрадилар – Жошуа ва Селеста.
Марсия Сибела Аоки
73 ёшли Пеленинг бўлғуси
хотини ундан 25 ёш кичик
бўлиб, япон фуқаролигига эга
бизнесмен. Уларни қандай
танишиб бир қарорга
келганликлари ҳақида эса
аниқ маълумотлар йўқ. Бир умр
ўз бахтини излаб ҳалак бўлган
футбол қироли балки энди ўз
жуфтини топгандир? Буёғи
энди тақдир...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев