Предыдущая публикация
“Барселона” мухлислари клуб томонидан “Сан-Паулу” жамоасидан 24 ёшли ҳимоячи Дуглас харид қилинганидан норози бўлмоқдалар. Улар ўз норозиликларини “кўк-анорранглилар” спорт директори Андони Субисареттага билдириб ўтишди.
Мухлислар жамоа нима учун айнан Дугласни танлаганини, ушбу футболчи қайси жиҳатлари эвазига “Барселона” раҳбарларининг эътиборини ўзига қаратганини билишга қизиққанлар. Аммо Субисаретта улар билан мулоқотга киришишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Барселона” Дугласни 5,5 миллион еврога харид қилганини эълон қилган.
Манба: www.sport-express.ru
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев