Барини унутгин,
Баридан воз кеч.
Деди: менга зинҳор ёлғон
сўйлама!
Уни унутишнинг иложи йўқ ҳеч.
Исмингизни айтсам, бўғзим
ловуллар,
Қоғозга ёзгандим қоғоз ҳам
куйди.
Исмингиз эшитиб тинди
довуллар,
Ёмғирлар сиз бор деб ёғмайин
қўйди.
Сизга соя ташлаб ҳижолат
бўлган
Булутлар осмонни тарк этди,
қаранг.
Сиз кўз ташламаган ҳар ниҳол
ўлган,
Сиз боққан ҳар майса кўк етди,
қаранг.
Сиз кулгач бир қўшиқ бошлади
қушлар,
Булбул йиғингиздан олди
андоза.
Сизни деб ўнгидан келмоқда
тушлар,
Сиз гуллар ичида энг нафис,
тоза.
Сизни кўриб рассом мулзам
бўлди, рост,
Гўзаллик деб чизган суратлар
синди.
Ҳофизлар ўзича қиларди
парвоз,
Сизни кўриб барин овози
тинди.
Шоирлар гуноҳкор Худо олдида,
Минг йил гўзаллик деб
мақтагани не?
Уларга ягона жазо қолди-да,
Худойим, уларга ўзинг бир гап
де!
Қайданам дуч келдим Сизга,
азизuм?
Кўзларим кўр бўлди,
қулоқларим кар.
Ҳаётга қайтмайман Сизни деб
ўлсам,
Муҳаббат дегани бор бўлса
агар.
Сизни севиш нима? Ким менга
гувоҳ?
Сизга ёқсам... Сизнинг
кўнглингиз кимда?
Агар сизни севиш саналса
гуноҳ,
Энг катта гуноҳ бор менинг
бўйнимда!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев