Қуритилган анжирни баравар миқдорда ёнғоқ мағзи янчилганига аралаштириб, ҳар куни 70-90 граммдан еб турилса, иссиқ мижозли беморлар буйрагини иссиқ қилиб, олатини ҳаракатга келтиради, чахмазак (сийишнинг қийинлашуви)ни йўқотади. Анжир шарбати эса буйрак ва қовуқдаги чиқитларни ҳайдаб чиқаради. Сигир сутини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш буйрак ва қовуқда тош пайдо қилади, уни бир марта ичиш миқдори 150 граммдан 300 граммгача.
Буйрак хасталигида икки чой қошиқдаги қуруқ наъматак мевасини бир истакон қайноқ сувга солиб қўйиб, сувини кунига уч маҳал овқатдан сўнг ичиб турилса, иншааллоҳ шифо бўлади.
Буйрак ва қовуқдаги тошлар безовта қилаётган бўлса, ширин бодом ёғига зиғир уруғининг суви, гулхайри шарбати ва беҳи уруғининг сувини қўшиб ичинг, тошни тезда даф қилади, қийналиб сийишни осонлаштиради.
Араблар хурмоси (финик) данагини сувда қайнатиб, суви ичилса, буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб туширади.
Буйракдаги тошларни тушириш учун 30 мл. кунжут ёғини уч маҳал оч қоринга ичилади.
Саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида буйрак тошидан асар ҳам қолмайди. Хом саримсоқ эса хаста буйракка зарар етказади.
* * *
Зулукни қуритиб, асал билан аралаштириб яланса, буйракдаги тошларни майдалайди.
* * *
Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи мустаҳкам бўлади.
* * *
Ўн бештача катта зулукни ювиб, қуритиб, йигирма мисқол туйилган чувалчанг билан бирга тоза кунжут ёғида қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида шишиб кетган моякка бир неча куни иситиб суркалса, бу иллатни батамом йўқотади.
* * *
Буйракда агар тош бўлса, игна санчилгани каби қийнаса, темиртикан сувини ток кули билан аралаштириб наҳорда ичилса, албатта шифо бўлади.
* * *
Буйрак бодидан азият чеккан одам туз ёки кепак қиздириб босса, хасталикдан қутилади.
* * *
Ошқовоқдан олинган шарбат буйрак хасталикларига даводир.
* * *
Нўхат суви, турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани буйракдаги тош ва чиқитларни ҳайдаб туширишда энг яхши восита ҳисобланади.
* * *
Чумчуқ гўшти ва чаённинг кули буйрак ҳамда қовуқдаги тошни туширади.
* * *
Маймунжон ва беда илдизлари, гулхайри уруғи, олча меваси, дўлана елими буйракдаги тошни майдалаб чиқаради.
* * *
Хирсқулоқ япроғининг 10 гр.ни сувда 15 дақиқа қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак касалликларига шифо бўлади
* * *
Хина илдизи, тоғ петрушкаси, ялпиз, эрман, дашт бодрингининг уруғи ва илдизи, ширин ажриқ илдизи ҳам буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб ҳайдайди.
* * *
Ҳар куни 3 гр. қалампирмунчоқни чой ёки доғ сув билан ичилса, буйракдаги совуқликни кеткизади.
* * *
Сариқ чой (далачой) ўтини сувда қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак хасталикларидан халос бўласиз.
* * *
Саримсоқни сирка билан қўшиб ейилса, буйракдаги шишни даф қилади.
* * *
Ўнғоқ мағзи билан асалдан мураббо тайёрлаб еб юрилса, буйракни семиртиради.
* * *
Оқ тут буйрак ёғини мустаҳкамлашда энг яхши даводир.
* * *
Ҳар куни 2-3 гр. дан зиғир уруғини янчиб еб юрсангиз, буйрак яраси ва жароҳатларидан фориғ бўласиз.
* * *
Узумнинг янги шарбати буйракдаги тошларни йўқотишда фойда беради.
* * *
Сигир сути, гурунч ва ёнғоқ мағзидан пиширилган ширгурунч буйрак ва баданни семиртиради.
* * *
Уруғи олинган майиз, балиқ кабоб, мош буйрак хасталикларига даводир.
* * *
Аччиқ бодом меваси ва илдизи, ширин бодомнинг шакар солиб тайёрланган мураббоси, ширин пишган қовун буйракни турли хасталиклардан халос қилади.
* * *
Пишган узумни пўсти ва уруғидан тозалаб еб юрилса, буйрак ёғини кўпайтиради.
Буйракдаги тошни тушириш учун тарвуз уруғи арпабодиённи дамлаб ичилади ва овқатга мош ёки нўхат ёрмаси ейилади.
* * *
Зиғир уруғининг қайнатмасини кунига беш-олти мартадан икки ҳафта мобайнида ичиш буйрак тошларига даводир.
* * *
Кунига 7-8 грамм ялпизни эзиб, шакар ва асал аралаштириб ичилса, заифлашган буйракка шифо бўлади.
Буйракдаги тошни туширишда зайтун ёғини ичиш ёки ундан овқат тайёрлаб ейиш, маккажўхори попугини қайнатиб сувини сузиб, кунига уч маҳалдан ичилса ёрдам беради.
Турпни ўйиб, ичига шолғом уруғи тўлдирилади, оғзи ёпилиб хамирга ўралади ва қўрга кўмиб пиширилади. Унга икки қошиқ асални илиқ сувда суюлтириб қўшилади ва кунига бир маҳалдан ейилади, бу муолажа буйракдаги тошларни туширади.
Буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни тушириш учун бир йиллик наъматак томирини чой ўрнида дамлаб ичасиз.
Бунинг учун яна 100-150 мисқол қирилган сабзи истеъмол қилинса ҳам яхши даво бўлади.
Буйрагингиз оғриса, ҳар куни тарвуз ва бодрингни кўп тановул қилинг. Уларда ювиш, тозалаш хусусияти ҳам бор.
Ибн Сино тавсиясига кўра, седана ва асалдан тайёрланган дамлама буйрак ва пешоб йўлларидаги тошни майдалайдиган дорига айланади. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка бир чой қошиқдаги қора ёки кўк чой солиб, устига 25-35 дона седана ташланади, қайноқ сув қуйилгач оловда 3-4 дақиқа дам едирилади. Сўнг ширинликлар билан истеъмол қилинади, агар асал билан ичилса, шифобахшлиги янада кучаяди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1