Қадди қоматнинг ўзгариши ва умуртқа поғонаси касалликлари – умуртқанинг силжиши, диск протрузияси, умуртқалараро чурра – етарлича кўп учрайдиган, лекин даволаса бўладиган хасталиклардир. Бу мақолада умуртқа касалликлари, уларнинг сабаби ва симптомлари ҳақида қисқача маълумот берамиз. Умуртқа – инсон танасини ушлаб турадиган асосдир. Аммо у худди пружинадек жуда ҳаракатчан, бу эса бизга фаол ҳаракатланиш, тана вазиятини ўзгартириш каби имкониятларни беради. Умуртқа поғонаси фаолиятининг бузилиши (масалан, қад-қоматнинг ўзгариши, умуртқаларнинг силжиши) диск протрузияси, умуртқалараро чурра, остехонроз, радикулит каби жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Умуртқа поғонаси турли хил йўналишларда ҳаракатланиши мумкин. Шу ҳаракатланиш бузилиши қийинлашса, умуртқанинг турли хил касалликлари келиб чиқади. Буларни олдини олиш мумкин. Қадд-қоматингиздаги ўзгаришларга йўл қўймай, вақтида умуртқадаги оғриққа эътиборлироқ бўлиб, жисмоний фаол ва соғлом ҳаёт тарзи кечиришга одатланинг.
Соғлом умуртқа 4 эгриликка эга, улар лордозлар (олдинга эгилиш) ва кифозлар (оркага эгилиш) деб номланади. Умуртқанинг бундай хусусиятлари бизга вертикал вазиятда бўлишимизни, кўкрак қафасининг олдинга чиқиб туриши ва оёқларни эса тўғри ҳамда мустаҳкам туришига имконият яратади. Кифоз ва лордозлар туфайли организм жуда катта зўриқишларга бардош бера олади.
Умуртқа поғонасида асосий функцияни умуртқалар бажаради, одатда улар 32 тадан 34 тагача бўлади. Улардан 7 таси бўйин, 12 таси кўкрак, 5 та бел, 5 та думгаза ва 3-5 дум умуртқаларидир. Улар турли хил шакл ва ўлчамга эга, аммо ҳаммасида танача, ёй, бўғим, кўндаланг, ўқли ўсимталалари ва умуртқа тешиги бор. Умуртқалар ўзаро тоғай ва бойламлар бириккан. Ҳамма умуртқалар бирикиб орқа мия каналини ҳосил қилади. Унда бош мияга асаб охирлари орқали информацияни ўтказиб берадиган орқа мия жойлашган. Бўйин умуртқаларининг кўндаланг ўсимталари тешикчаларидан умуртқа артерияси ўтади, ўқли ўсимталар орасида эса мушак ва бойламлар жойлашган.
Бундан ташқари умуртқанинг нормал фаолиятида тоғай ва умуртқааро дискларининг аҳамияти катта. Уларнинг фаолиятининг бузилиши умуртқалараро чурра касаллиги ҳисобига келиб чиқади. Умуртқааро тоғайлар ўзак ва ўзакни ўраб турувчи толали халқадан (фиброз халқа) иборат. Диск ўртасида желесимон моддадан иборат ва икки томони қавариқ шаклли пульпоз ўзак мавжуд. Катта ёшдаги одамларда умуртқааро дискларда қон томир бўлмайди ва мода алмашинуви диффузия орқали кечади. Эластик ўзак амортизация вазифасини бажаради. Организмнинг қариши натижасида умуртқааро дисклар ўз хусусиятини йўқотади ва модда алмашинуви қийинлашади.
Умуртқааро дискдаги фиброз халқа умуртқаларнинг бир бирига зич жойлашишини ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлайди. Бундан ташқари улар катта зўриқишни кўтаради: яъни 30 кг (тик турганда) дан 66 кг (қўллар олдинга узатилганда) гача.
Инсон қўлларини тушириб тик турган ҳолатида пастки бел дискига 30 кг ли зўриқиш тўғри келади. Агар қўлларини олдинга узатса зўриқиш ҳам кўпаяди. Тасаввур қилинг, одам бирор юк кўтарса дискқа бўлган босим бир неча марта ошади. Аммо соғлом умуртқа поғонаси буларнинг ҳаммасига бардош бера олади. Умуртқа мушак ва бойламлари танани вертикал ҳолатда ушлаб туради.
Умуртқанинг нормал фаолияти мушак ва бойламларнинг чидамлигига ва қувватига боғлик. Бу мушаклар ва бойламлар нақадар кучли ва чидамли бўлса, шунчалик умуртқа поғонаси касалликлари кам учрайди. Шу сабабли бу касалликларни олдини олиш учун умуртқа мушаклари ва бойламларини жисмоний машқлар билан қувватлантириш лозим.
Ҳозирги кунда самарали ва хавфсиз оғриқ қолдирувчи воситалар сифатида ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари шифокорлар амалиётида етакчи ўрин эгаллаб, бу дорилар яллиғланишга қарши ва айни пайтда оғриқ қолдирувчи таъсирга эгадирлар.Оғриқ айниқса кучли бўлганда, шифокор вазифаси тез ва самарали таъсир этувчи дори буюришдир. Мана шу нуқтаи назардан қаралганда этодолак сақловчи дори воситалари айни муддаодир. У таблетка шаклида ишлаб чиқарилиб, бу беморларга хоҳлаган вақтда хоҳлаган жойда қўллаш имкониятини беради. Унинг оғриқ қолдирувчи таъсири бор йўғи 30 дақиқадан сўнг юзага келади. Сурункали оғриқларга чалинган беморларда хавфсиз, ножўя таъсирлардан ҳоли оғриқни бартараф этувчи дори воситаси танланиши муҳимдир, чунки мазкур беморлар узоқ вақт давомида бундай дориларни қабул қилишига тўғри келади. Бундай дори воситалари бу тарафдан ҳам шифокорларга қўл келиб, ошқозон, буйрак ва бошқа аъзоларга ножўя таъсирлар курсатмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев