Онам мени дунё - борлиғим,
Билинмайди дўстга зорлигим,
Дўсту-душман кутар хорлигим,
Онам каби бўлолмас ҳеч ким.
Ёшлигимда эркалаб суйган,
Мени дебон йиғлаблар куйган,
Кулсам агар мен билан кулган,
Онам каби бўлолмас ҳеч ким.
Ширин сўзлаб кўнглим овутган,
Куймасин деб чойлар совутган,
Оёғи остида жаннатлар турган,
Онам каби суёлмас ҳеч ким.
Ишим касод, тамом бўсам гар,
Кимлар учун ёмон бўлсам гар,
Рангим ўчиб сомон бўлсам гар,
Онам каби куёлмас ҳеч ким.
Ичимда кўп дардларим бўлса,
Ғам - аламлар ичимга тўлса,
Бу дунёда онамдан бошқа,
Дардларимни туёлмас ҳеч ким.
Баъзида кўп хурсанд бўлсам гар,
Гўзалликка қалбан тўлсам гар,
Бу дунёда онамдан бошқа,
Қалбан очиқ кулолмас ҳеч ким.
Шоҳ олдида гадо бўлса ҳам,
Умри тугаб адо бўлса ҳам,
Бойлигидан жудо бўлса ҳам,
Онамдек тик туролмас ҳеч ким.
Йўлларимга бўлиб парвона,
Дуо қилиб тунда пинҳона,
Ғамларимла бўлиб ғамхона,
Онам каби юролмас ҳеч ким.
Йўлларимга кўзларин тиккан,
Шикаст етса дунёни йиққан,
Манглайидан кўзёши оққан,
Онам каби қайғурмас ҳеч ким.
Тор кўчага кириб қолсам ҳам,
Ёр ишқида куюб ёнсам ҳам,
Ҳар кимсадан дуо олсам ҳам,
Онамдек дуо қилолмас ҳеч ким.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1