Кўнгил айтганига кириб билмадим, Қайси манзилларга етиб боряпман, Энди кўнгилдан ҳам ҳисоб сўраш йўқ, Орқага қараш йўқ, ортга қараш йўқ. Унутмоқ истайман, излайман чора, Эрка кўчаларни, эски йўлларни. Куч бергин, далда бер, қўллагин ё Раб, Ҳар қадамда янчиб хотираларни, Энди кўрганда ҳам, кўнгил сўраш йўқ Орқага қараш йўқ, ортга қараш йўқ. Юракда юракдек тош ўсаётир, Қалб эса нотавон, яримта, ўксик. Киприкдан киприкмас ёш ўсаётир, Қайта очмас бўлиб ёпганмиз эшик. Энди авф сўраш йўқ, яраш-яраш йўқ, Орқага қараш йўқ, ортга қараш йўқ. Кимларни камситдим, кимни айбситдим, Кимнидир йўқлашга етмади кучим. Kимнидир жонимдан ортиқ суйдим-у, Кимнингдир жонини билмай оғритдим. "Хотира изимдан тушган дайди ўқ Орқага қараш йўқ, ортга қараш йўқ”!!!!!!!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев