Ҳақиқий муҳаббат жисмоний яқинликка эҳтиёж сезмайдику. Биргина араз…шу ажратди бизни. Иккимиз ҳам жуда яқин эдик аслида…гўё ёнма-ён ҳоналарда… Ўртада эса араз эшиги… На сен оча олдинг уни ва на мен.
.....Эшикдаги ғурур номли қулф бўлди ҳаёлларимиз… Кўзларинга боқиб туриб, ўзимни сенданда ожиз хис қиламан. Бу нимаси? Нигоҳларинг бунча шафқатсиз… Ўзинг қолиб юрагимни юлиблар кетдинг…ёлғиз қолдим, Сен устимдан кулиблар кетдинг. Энди армон қадрдон дўстим. Энди сукунат…доим биргамиз…
.....Жаҳл қилдик бир-биримизга…Кетдинг ташлаб, бировга тегиб, мен ҳам кетдим, уйландим шартта… На сен ғолиб бўлдинг ва на мен ғолиб… Етим қолди, девона севги… Сарсон бўлди, вайрона юрак…
.....Ўглинга исмим қўйибсан, соғингадирда деб жилмайиб қўйдим…
Ўзим соғинчимни енга олмай, қизгинамга исмингни қўйдим…
.....Кел, бир дам унутайлик бир-биримизни, энди хақ бизда йўқ эслаш тугул, ўйлашга хатто.
Севги? ..... Эслолмайман, юраги йўқ одам қандайин севсин…Кел, қўй…армонимла ёлғиз қолайин…Юрагимни олдинг етар бас энди…
Биз биргамиз… Ҳаёлан…! Фақат тасаввурда баҳтлимиз
Ҳамон… Кел, яҳшиси туйғуларни орзуларга кўмиб қўямиз. Балки…
Насиб бўлса, жаннатларда бирга бўламиз.....
Муаллиф: AyishaDilMaxzun
Manba: www.BePuL.NeT- Saytdan olindi.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1