Эшитдингми? Сўзлаб берай ўтган куни,
Фалончига, фалон бўпти айтай шуни,
Шундай сўзлаб ортимиздан уни-буни,
Гуноҳимиз тўкаяпти ғийбатчилар...
Бурро тили ибодатга келишмасдан,
Юрагига яхшиликлар солишмасдан,
Маккорликда шайтондан ҳам қолишмасдан,
Қабрига чўғ тўплаяпти ғийбатчилар...
Калимасин алишдилар ёмон сўзга,
Кулиб туриб чўп суқишар икки кўзга,
Дўзах учун нима керак бундан ўзга,
Дўзахийга ўхшаяпти ғийбатчилар...
Асли одам бир бирига тиргакмасми,
Кўксидаги уриб турган юракмасми,
Эҳ уларга гўзал жаннат керакмасми,
Кўнгилларни ғашлаяпти ғийбатчилар...
Адоси йўқ гуноҳларин сонини ҳам,
Ғийбат деса берар хону-монини ҳам,
Бу омонат Аллоҳ берган жонини ҳам,
Ғурбатларга ташлаяпти ғийбатчилар...
Бир бегуноҳ уларни деб номи ёмон,
Андишаси олиб борар ўлим томон,
Нур таралган чеҳраларни айлаб сомон,
Пок дилларни нишлаяпти ғийбатчилар...
Аллоҳ инсоф бермаса ҳам қийин экан,
Воҳ уларга қалб дегани ўйин экан,
Шу шеърга ҳам жавоблари тайин экан,
Яна ғийбат бошлаяпти ғийбатчилар...
Яна ғийбат бошлаяпти ғийбатчилар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев