Шунда шох сўрабди:
- Ха отахон қишнинг совуқ кунида тинчликми?
Отахон: - Тирикчилик шохим.
Подшох: - Учни бирга урмаганмидиз? Қишда ўтин теряпсиз.
Отахон: - Учни бирга ургандим, 32 қўймаяптида.
Подшох: - 32 дан нечта?
Отахон: - Олтита шохим.
Подшох: - Мен бир ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а?
Отахон: - Майли шохим, агар сиз шуни ихтиёр қилсангиз . . .
Подшох: - Унда келишдик.
Шох ва вазир саройга қайтишибди.
Вазир уларнинг сухбатидан оғзи очилиб, шохга дебди:
Шохим сиз боя отахон билан нимани гаплашдингиз-а?
Подшох дарғазаб бўлиб, шуни хам билмайсанми, мен сени нега вазир қилиб олиб юрибман-а? Сенга мухлат зехнингни ишлатчи тополармикинсан.
Вазир роса, ўйланиб тополмабди ва отахоннинг ёнига борибди ва нима хақида сухбат қилганликларини сўрабди. Отахон айтмабди агар шохим айтмаган бўлса, мен хам айтмайман дебди. Шунда вазир бир халта тилло бериб айтишини илтимос қилибди, агар айтмасангиз мени шох калламни олади дебди. Отахон рози бўлибди ва айтибди.
Шох сўради: Учни бирга урмаганмидиз, яъни уч фаслда қишга тарадду кўриб олмаганмидингиз, совукда ўтин теряпсиз деди.
Мен: - Кўргандим, лекин 32 қўймаяпти яъни 32 та тиш қўймаяпти, топганимизни ейяпмиз дегандим.
Шох айтди: - 32 дан нечта?
Мен айтдим: - 6 та яъни, оилада 6 кишимиз.
Шох айтди: - Бир ғоз юборсам патини юласизми деди, яъни менга химмат кўрсатди.
Мен: Бажонидил дедим.
Мана подшох ғоз қилиб сизни юборди, Мен патингизни юлдим, яъни сизни тиллаларингизни шу гаплар эвазига олдим деб кулибди.
Вазир бу бўлган ишлардан қойил қолибди ва секин ортига қайтибди .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5