°Хозир эса бунга хеч хожат колмади. Хамма нарса уларники.°Бас,шундай экан,энди сизлар улардан бирон нарса угирланг,нимани угирлайлик деб суралганда шундай жавоб булди;"Умрингиздан бир лахзани.°Шуни олинг~да,уни Аллох йулида сарфланг!"~дейилди.°Ривоят қиладиларки, бир куни устозшогирдига насиҳат қилди:°Нафсинг ёмонлигини англаб етдингми, ўзлигингни англаб етибсан, ~дейдилар °Баҳовуддин Нақшбанд ҳазратлари.°Шогирд деди:°Устоз, нафс ҳақида тушунча берсангиз.°Устоз жавоб қилди:°Ҳар бир тирик жонда нафс бор.°Нафс эҳтиёж пайдо қилади, эҳтиёж эрса, саъйи-ҳаракатга туртки беради.°Ейиш-ичиш, уй~рўзғор, жой~жалол, барчаси ҳаракатимиз маҳсули, нафсимиз талабидур.°Шогирд сўради:°Нафснинг ёмонлиги нимада кўринади?°Устоз айтди:°Нафснинг ёмонлиги ҳадик билмасликда намоён бўлади, чанқовумизни бир пиёла сув қондирган ҳолда бир коса сув ичамиз, худди шу таҳлитда жой~жалол, бола~чақа, от-улов каби эҳтиёжларни қондириш борасида ҳадни унутамиз, уюр~уюр молу~йилқига, қасру~кошоналар ҳавасига тушамиз.°Оқибатда мол~дунё хожаси эмас, қулига айланиб қоламиз.°Шогирд айтди:°Нафсни қандай енгадилар, устоз?°Устоз жавоб қилди:°Саъдий Шерозий айтадиларки:°Душманингга илтифот қилсанг,°Дўстга айланади.Илло, нафс ~деган нарсага илтифот°қилсанг,°Сенга адовати ортиб боради.°Шундай экан, ҳеч қачон нафсга эрк бермаслик, унинг бетийиқ майилларини синдириб туриш лозим экан.°Аҳли донишларнинг бу борадаги кўрсатмалари мана бундай мухтасар ва пухтадир.°Улар кам егин, кам гапир, кам ухла дейдилар.°Ана шунга амал қилинса, нафс тийилади, руҳ эса қувватланади.°Паҳлавон Маҳмуд шундай демишлар:°Ўз нафсингни тиёлсанг ~мардсан,°Бировдан гина шикоят қилмасанг мардсан.°Мардлик йиқилганни тепкилаш эмас,Балки оёққа турғиза олсанг,~мардсан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев