Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари ﻋَﺬَابَ وَﻗِﻨَﺎ ً ﺣَﺴَﻨَﺔ ِ اﻵﺧِﺮَة وَﻓِﻲ ً ﺣَﺴَﻨَﺔ اﻟﺪﱡﻧْﻴَﺎ ﻓِﻲ آﺗِﻨَﺎ َّ اﻟﻠﱠﻬُﻢ اﻟﻨﱠﺎرِ
«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди. (Маъноси : Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин .) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: وَاﻟﻐِﻨَﻲ َ وَاﻟﻌَﻔَﺎف وَاﻟﺘﱡﻘَﻲ اﻟﻬُﺪَى َ أَﺳْﺄَﻟُﻚ إِﻧﱢﻲ َّ اﻟﻠﱠﻬُﻢ
«Алло ҳ умма инний ас ‘ алукал ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина », деб айтардилар (Маъноси : Алло ҳ им, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман .) Имом Муслим ривоятлари.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ﻃَﺎﻋَﺘِﻚَ ﻋَﻠَﻲ ﻗُﻠُﻮﺑَﻨَﺎ ْ ﺻَﺮﱢف ِ اﻟﻘُﻠُﻮب َ ﻣُﺼَﺮﱢف ﻳَﺎ َّ اﻟﻠﱠﻬُﻢ
« Алло ҳ умма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика », деб айтардилар (Маъноси : Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.) Имом Муслим ривоятлари.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга бир дуо ўргатингки, у билан намозимда илтижо қилайин», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : أَﻧْﺖَ َّ إِﻻ َ اﻟﺬﱡﻧُﻮب ُ ﻳَﻐْﻔِﺮ َ وَﻻ ﻛَﺜِﻴْﺮًا ﻇُﻠْﻤًﺎ ﻧَﻔْﺴِﻲ ُ ﻇَﻠَﻤْﺖ إِﻧﱢﻲ َّ اﻟﻠﱠﻬُﻢ اﻟﻐَﻔُﻮرُ َ أَﻧْﺖ َ إِﻧﱠﻚ وَارْﺣَﻤْﻨِﻲ َ, ﻋِﻨْﺪِك ْ ﻣِﻦ ً ﻣَﻐْﻔِﺮَة ﻟِﻲ ْ ﻓَﺎﻏْﻔِﺮ اﻟﺮﱠﺣِﻴْﻢُ
« Алло ҳ умма инний золамту нафсий зулман касийрон вала яғфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика, вар ҳ амний иннака антал ғофурур ро ҳ ийм », деб айт, дедилар (Маъноси : Аллоҳим, мен нафсимга кў п зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқаси кечира олмайди. ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечиргин. Ва менга ра ҳ м қилгин, албатта Сен кечиргувчи, ра ҳ мли Зотсан ). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир калом ўргатингки, уни айтиб юрайин», деганда, у зот: ﻟﻠﻪِ ُ وَاﻟﺤَﻤْﺪ ﻛَﺒِﻴْﺮًا ُ اﻛْﺒَﺮ ُﷲُ ﻟَﻪ َ ﺷَﺮِﻳْﻚ َﻻُ وَﺣْﺪَه ُﷲَّ إِﻻ َ إِﻟَﻪ َﻻ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ َّ إِﻻ َ ﻗُﻮﱠة َ وَﻻ َ ﺣَﻮْل َﻻَ اﻟﻌَﺎﻟَﻤِﻴْﻦ ِّ رَب ِﷲَ ﺳُﺒْﺤَﺎن ﻛَﺜِﻴْﺮًا اﻟﺤَﻜِﻴﻢِ ِ اﻟﻌَﺰِﻳْﺰ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, Аллоҳу Акбар кабийрон валҳамду лиллаҳи касийрон субҳаналлоҳи роббил оламийна, ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил азизил ҳаким» (Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ улуғларнинг улуғидир. Аллоҳга кў п ҳамд бўлсин. Оламлар Рабби Аллоҳни поклаб ёд этурман. Ҳаким, Азиз сифатли Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам қувват ҳам йўқ), деб айт, дедилар. Аъробий: «Булар Раббим учундир. Мен учун эса нима?» деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам وَﻋَﺎﻓِﻨِﻲ وَارْزُﻗْﻨِﻲ وَاﻫْﺪِﻧِﻲ وَارْﺣَﻤْﻨِﻲ ﻟِﻲ ْ اﻏْﻔِﺮ َّ اﻟﻠﱠﻬُﻢ
«Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний ва ъофиний», деб айт, дедилар. (Маъноси : Алло ҳ им, мени мағфират қил, менга ра ҳ м қил, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир ва офиятда қил .) Имом Муслим ривоятлари.
Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар: اﻟﻐِﻨَﻲ ِّ ﺷَﺮ ْ وَﻣِﻦ ِ اﻟﻨﱠﺎر ِ وَﻋَﺬَاب ِ اﻟﻨﱠﺎر ِ ﻓِﺘْﻨَﺔ ْ ﻣِﻦ َ ﺑِﻚ ُ أَﻋُﻮذ إِﻧﱢﻲ َّ اﻟﻠﱠﻬُﻢ وَاﻟﻔَﻘْﺮِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобиннар ва мин шаррил ғина вал фақри». (Маъноси : Алло ҳ им, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила пано ҳ тилайман .) Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.
Шаҳ р ибн Ҳувшабдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Умму Саламага (р.а.) «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кў п қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама (р.а.): «Кўп дуолари دِﻳْﻨِﻚَ ﻋَﻠَﻲ ﻗَﻠْﺒِﻲ ْ ﺛَﺒﱢﺖ ِ اﻟﻘُﻠُﻮب َ ﻣُﻘَﻠﱢﺐ ﻳَﺎ
«Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар. (Маъноси : Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил.) Имом Термизий ривоятлари.
Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катта балиқнинг қорнида Раббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари اﻟﻈﱠﺎﻟِﻤِﻴْﻦَ َ ﻣِﻦ ُ ﻛُﻨْﺖ إِﻧﱢﻲ َ ﺳُﺒْﺤَﺎﻧَﻚ َ أَﻧْﺖ َّ إِﻻ َ إِﻟَﻪ َﻻ
«Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн», эди. Бирор мусулмон киши мана шу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», дедилар. (Маъноси : Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим .) Имом Термизий ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев