— Мусулмонмисан?
— Алҳамдулиллаҳ мусулмонман.
— Алҳамдулиллаҳ нима дегани?
— Ҳамд (мақтов) Аллоҳга хосдир, дегани.
— Қачондан бери мусулмонсан?
— "Қолу бало"дан бери.
— У нима дегани?
— Бу "Аҳди мисоқ"дир, яъни Ҳақ таоло руҳимизни яратганида уларга хитоб қилиб "Аласту бироббикум?" — Мен сизнинг Роббингиз эмасманми? — деб сўраган. Руҳлар эса "Бало", яъни Сен бизнинг роббимизсан, деганлар. Шундан буён мусулмонман, демакдир."
— Шу ҳолда кимнинг қулисан?
— Албаттаки, Аллоҳнинг қулиман.
— Аллоҳни қандан биласан?
— Аллоҳ бирдир, аввали ва охири йўқдир, азалий ва абадийдир, макони йўқдир.
— Кимнинг умматисан?
— Охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг.
— Пайғамбаримизнинг нечта исмлари бор?
— Гўзал исмлари кўп, бироқ шу тўрттасини билиш лозим ва шартдир: Муҳаммад, Мустафо, Аҳмад, Маҳмуд.
— Пайғамбаримиз қаерда туғилдилар ва ҳозир қаердалар?
— Маккада туғилдилар. Эллик ёшларидан сўнг Мадинага кетдилар. Ҳозир у ердаги "Равзаи мутахҳара" дейилувчи жойдалар. Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналариники Оминадир.
— Эътиқодда қайси мазҳабдасан?
— Аҳли суннат вал-жамоатдаман.
— Бу нима дегани?
— Пайғамбаримиз ва саҳобаларининг эътиқодлари буйича боришдир.
— Амалда мазҳабинг қайси ва у мазҳабнинг имоми ким?
— Амалда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа мазҳабидаман. Бу киши Ҳанафий мазҳабининг имомилар. Асли исмлари Нуъмон. Оталарининг исми Собит.
— Шариатда далилим тўртта:
1) Китоб;
2) Суннат;
3) Ижмои уммат
4) Қиёми фуқаҳо, яъни шариатдаги ҳар қандай масала Қуръон ё ҳадис, асҳобнинг иттифоқи ё бутун дин олимларининг ижтиҳоди билан маълум бўлади, ҳал қилинади.
- Аллоҳ томонидан нечта китоб юборилди ва бу китоблар қайси пайғамбарларга келди?
- Тўрт илоҳий китоб қуйидаги пайғамбарларга келди. Забур – Довуд алайҳиссаломга, Таврот – Мусо алайҳиссаломга, Инжил – Исон алайҳиссаломга, Қуръон – Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев