бўзариб ботганда,
Хотин мендан аразлаб бошқа уйда ётганда,
Ёлғизликдан қийналиб бошим роса
қотганда,
Мен сени эсга олдим биринчи муҳаббатим,
Эслаб хаёлга толдим биринчи муҳаббатим.
Хотин деган муғомбир, англаб бўлмас сир
экан,
Хотин танлашда кўзим кўр экан, басир экан,
Хотини йўқ эркаклар бир умр жасур экан,
Нечун билмовдим аввал, биринчи
муҳаббатим,
Парво қилмовдим аввал, биринчи
муҳаббатим.
Ҳолбуки, уй-жойим бор, хотинсиз қолганим
йўқ,
Аразлаб кетганида бошқасин олганим йўқ,
Ҳалигача бошига ғам-ташвиш солганим йўқ,
Хотин буни билмайди, биринчи муҳаббатим,
Назарга ҳам илмайди, биринчи муҳаббатим.
Нидо бергин, қайдасан, шарпангга қулоқ
тутдим,
Аразлаган хотинни тонггача роса кутдим,
Ухлаб қолиб сени ҳам, хотинни ҳам унутдим,
Биринг бирингдан зўрсан, биринчи
муҳаббатим,
Икковинг ҳам бир гўрсан, биринчи
муҳаббатим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев