Ишонгим келмади хазилга йўйдим.
Юрагим йиғлади совуқ хабардан.
Отасиз юртимга илк қадам қўйдим.
Устуни сингандек бу Ўзбекистон.
Инсонлар юраги азобдан қахшар.
Юм-юм йиғлар эди кўхна регистон.
Отасиз бу Ватан мозорга ўхшар.
Байроқ хам қаддини кўтараолмасди.
Хатто бўрон келса юқмас танига.
Орим деб йиғидан тина олмасди.
Орини кўмганди Шохизиндага.
Учарди Хумоқуш кўзёши халак.
Ватаннинг шу ори хақида ўйлаб.
Йиғларди қўшилиб осмону фалак.
Регистон осмони остида бўйлаб.
Чемпионлар ғолиб юртни ардоғлаб.
Келганди сафардан қутлашга, учиб.
Бўйнига медалмас, қора ип боғлаб.
Йиғлашар Отамиз қабрини қучиб.
Тўй эди бу юртда озодлик тўйи.
Ўзи озод этган эди ватанни.
Минг афсус шу ватан туғилган куни.
Руҳи ҳам тарк этди йиғлатиб танни.
Хеч кимда хохиш йўқ ўйин,ҳандага.
Худди бир умрга тутгандай мотам.
Орини кўмганди Шохизиндага.
Отадан айрилиб йиғларди Ватан.
#музыка
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев